Ҳайрли кун, Меҳмон!

Бугун 18-ноябр 13:16

ЖАМИЯТ | ОЛАМ | ШОУ-БИЗНЕС | СПОРТ | ТЕХНОЛОГИЯ | LIFE STYLE

» Қизлар йигитингизни сехрлаб олинг...
» 7 кунда ажойиб соқол ўстириш
» Бизни Телеграмда ҳам кузатиб боринг

Учинчи жаҳон уруши яқинми? Путин жавоб берди

. Қўшилган вақти: 07.06.2018, 22:02
. Кўрилди: . 1914

Учинчи жаҳон уруши яқинми? Путин жавоб берди

Путин ушбу “жонли мулоқот”да қатор қизиқарли саволларга жавоб берди. Жумладан, учинчи жаҳон уруши, Россияда кўтарилган бензин нархи, ҳукумат таркиби, халқаро муносабатлар ва бошқа саволларга жавоб берди дея "Qalampir.uz" хабар бермокда.

Путин учинчи жаҳон уруши ҳақида фикр билдирар экан, буюк физик Альберт Эйнштейнга иқтибос келтирди.

“Учинчи жаҳон уруши цивилизациямиз таназзулга юз тутишига сабаб бўлади, буни ёдда тутишимиз керак”, деди президент.

Шу ўринда, Эйнштейннинг сўзларини келтириб ўтамиз:

“Мен учинчи жаҳон урушида нима билан жанг қилишларини билмайман. Аммо тўртинчисида тош ва таёқлар билан урушадилар”, деган олим.

Путинга бу йилги “жонли мулоқот”да бензин нархига доир саволлар бир неча бор берилди.

Путин ёқилғи нархи бўйича ҳукумат қатор қарорлар қабул қилганини ва ҳозирги нархларга чидаб бўлмаслигини таъкидлади.

Шунингдек, ёқилғининг ҳозирги нархи энергетика соҳасининг нотўғри бошқарилиши оқибати эканини ҳам қайд этди.

Путин ҳукуматнинг ривожланиш дастурига тўхталиб ўтди. Мамлакат учун муҳим бўлган ривожланиш дастури аввалги ҳукумат томонидан ишлаб чиқилганини, агарда ҳукумат таркибини бутунлай янгиланса, Россия камида икки йил йўқотишини таъкидлаган.

“Бизда айни вақтда энг мукаммал ҳукумат шакллантирилган”, деб таъкидлади президент.

Путинга халқаро муносабатлар ҳақида қуйидагича савол берилди:

“Нега дунёда расмий Москвани эшитишмайди?”

“Бу Россияни тийиб туришнинг бир йўли. Нега бундай қилинади? Кўришяптики, Россия борган сари ҳар соҳада рақобатчи бўлиб бормоқда”, дейди Путин.

Манба: Qalampir.uz

7info.uz: Хабар ва янгиликларни Telegram`да ҳам кузатиб боринг



ТЕГЛАР: учинчи, жаҳон, уруши, яқинми?, путин, жавоб, берди,

Тавсия Қиламиз

Кўп Ўқилганлар

7info.uz
Copyright © 2018
«7info.UZ»— Ўзбекистон ва Дунё янгиликлари
Хусусий веб-сайт сифатида расман 2018 йил 12 апрель куни ўз фаолиятини бошлади.
Яндекс.Метрика
Биз ҳақимизда дўстларингизга хабар беринг