Ҳайрли тун, Меҳмон!

Бугун 19-сентябр 02:33

ЖАМИЯТ | ОЛАМ | ШОУ-БИЗНЕС | СПОРТ | ТЕХНОЛОГИЯ | LIFE STYLE

» Hala-Madrid.Uz - "Реал Мадрид" мухлислари сайти
» Қизлар йигитингизни сехрлаб олинг...
» Озиш хали бундай бўлмаган

Долларнинг Ўзбекистондаги расмий нархи яна арзонлади

. Қўшилган вақти: 11.06.2018, 15:17
. Кўрилди: . 1179

Долларнинг Ўзбекистондаги расмий нархи яна арзонлади

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2018 йил 11 июнь кунидан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қуйидаги қийматини белгилади.

Унга кўра, бир АҚШ доллари 7909 сўм, 37 тийинни ташкил этиб, ўтган ҳафтадаги кўрсаткичга нисбатан 34,70 тийинга арзонлади.

1 евро 43 сўм, 37 тийинга қимматлаб, 9306,16 тийинни ташкил этди.

1 Россия рубли 1,01 тийинга арзонлаб, 126,72 тийинни ташкил этди.

Қозоғистон тенгеси 0,35 тийинга арзонлаб, 23,65 тийинни ташкил этди.

1 Қирғизистон соми 34 тийинга арзонлаб, 115,89 тийин, 1 Тожикистон сомони 7 сўм, 65 тийинга арзонлаб, 873,77 сўмни ташкил этмоқда.

Валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.

7info.uz: Хабар ва янгиликларни Telegram`да ҳам кузатиб боринг



ТЕГЛАР: долларнинг, ўзбекистондаги, расмий, нархи, арзонлади,

Тавсия Қиламиз

Кўп Ўқилганлар

7info.uz
Copyright © 2018
«7info.UZ»— Ўзбекистон ва Дунё янгиликлари
Хусусий веб-сайт сифатида расман 2018 йил 12 апрель куни ўз фаолиятини бошлади.
Яндекс.Метрика
Биз ҳақимизда дўстларингизга хабар беринг