Ҳайрли тонг, Меҳмон!

Бугун 24-июн 07:59

» 7FiFa.Uz Тезкор Футбол хабарлар
» Миллион - 2018 концерт дастури

“Толибон” етакчиси АҚШга таклиф билан чиқди

. Қўшилган вақти: 13.06.2018, 23:18
. Кўрилди: . 489

“Толибон” етакчиси АҚШга таклиф билан чиқди
“Толибон” террорчилик ҳаракати етакчиси Хайбатулло Охунзода Афғонистондаги кўп йиллик қонли қарама-қаршиликларга барҳам бериш учун АҚШни тўғридан-тўғри мулоқотларни бошлашга чақирди. Бу ҳақда “Qalampir.uz” хабар берди.

“Агар АҚШ расмийлари ҳақиқтдан ҳам можароларни тинч ҳал қилишга ишонсалар, улар музокаралар столига ўтиришлари ва юзма-юз мулоқотни бошлашлари керак”, дейди Охунзода.

Шунингдек, “Толибон” етакчиси АҚШнинг ҳар қандай муаммони ечишда куч ишлатиши хато эканини, баъзи вақтларда куч ишлатиш наф бермаслигини таъкидлаган.

Охунзода Афғонистонни қутқаришнинг ягона йўли Америка ва НАТОнинг “Қатъий ёрдам” амалиётларида қатнашаётган ҳарбий қисмларини мамлакатдан чиқариш эканини ҳам қайд этди.

Унинг сўзларига кўра, Афғонистонда чет эл босқини натижасида юзага келган инқирозли вазият фақатгина музокаралар йўли билан ечимини топади.




ТЕГЛАР: толибон, етакчиси, ақшга, таклиф, билан, чиқди,

Тавсия Қиламиз

Copyright © 2018
«7info.UZ»— Ўзбекистон ва Дунё янгиликлари
Хусусий веб-сайт сифатида расман 2018 йил 12 апрель куни ўз фаолиятини бошлади.

Яндекс.Метрика
Биз ҳақимизда дўстларингизга хабар беринг