Ҳайрли кун, Меҳмон!

Бугун 18-ноябр 13:04

ЖАМИЯТ | ОЛАМ | ШОУ-БИЗНЕС | СПОРТ | ТЕХНОЛОГИЯ | LIFE STYLE

» Сиз хам севасиз ишонасизми...
» Озиш хали бундай бўлмаган
» Бизни Телеграмда ҳам кузатиб боринг

Видео: Франция терма жамоаси жиддий йўқотишга учради

. Қўшилган вақти: 13.06.2018, 23:20
. Кўрилди: . 1068

Видео: Франция терма жамоаси жиддий йўқотишга учради

Россия яшил майдонларида бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати бошланишига бир кун қолганда кутилмаган воқеаларга бой бўлмоқда. Испания термаси билан боғлиқ можаро ўз ечимини ижобий топди.

Ҳозирда эса францияликлар бош мураббийи Дидье Дешамнинг боши қотган. У “Россия-2018”нинг энг яхши футболчиси бўлишга давогар сифатида қаралаётган Килиан Мбаппе хизматларидан фойдалана олмаслиги мумкин. Ўтган йили ПСЖ таркибидан жой олган Мбаппе кеча терма жамоанинг машғулотида Одил Рами билан тўп учун курашда жиддий жароҳат олган.

Шифокорларнинг дастлабки берган хулосасига кўра, килиан Мбаппе гуруҳдаги Австралияга қарши учрашувни ўтказиб юборади. Аммо Франция нашрларида ёзилишича, Мбаппе жароҳатдан фориғ бўлиш учун анча вақт талаб этилади. Шу боис, Дидье Дешам Мбаппе ўрнига бошқа футболчини чақиришни режалаштириб турибди. Терма жамоа рўйхатига янги футболчини киритиш учун унда 24 соат вақт бор.

Эслатиб ўтамиз, Франция терма жамоаси “С” гуруҳида Австралия, Дания ва Перу билан кураш олиб боради.



Манба: Qalampir.uz

7info.uz: Хабар ва янгиликларни Telegram`да ҳам кузатиб боринг



ТЕГЛАР: видео, франция, терма, жамоаси, жиддий, йўқотишга, учради,

Тавсия Қиламиз

Кўп Ўқилганлар

7info.uz
Copyright © 2018
«7info.UZ»— Ўзбекистон ва Дунё янгиликлари
Хусусий веб-сайт сифатида расман 2018 йил 12 апрель куни ўз фаолиятини бошлади.
Яндекс.Метрика
Биз ҳақимизда дўстларингизга хабар беринг