Ҳайрли тун, Меҳмон!

Бугун 19-сентябр 02:34

ЖАМИЯТ | ОЛАМ | ШОУ-БИЗНЕС | СПОРТ | ТЕХНОЛОГИЯ | LIFE STYLE

» Hala-Madrid.Uz - "Реал Мадрид" мухлислари сайти
» Қизлар йигитингизни сехрлаб олинг...
» 7 кунда ажойиб соқол ўстириш

Ўзбекистонда Исломий шартлар асосида кредит олиш имконияти пайдо бўлди

. Қўшилган вақти: 13.06.2018, 23:38
. Кўрилди: . 624

Ўзбекистонда Исломий шартлар асосида кредит олиш имконияти пайдо бўлди

Халқаро ислом савдо-молия корпорацияси (ITFC) Ўзбекистондаги Asia Alliance Bank билан савдо-сотиқни ислом банкинги қоидаларининг муробаха принципи асосида кредитлаш учун юз миллион доллар ажратиш тўғрисидаги шартномани имзолади дея "Sof.uz" хабар бермоқда.

ITFC матбуот хизматининг билдиришича, бу ислом банкинги бўйича Ўзбекистон билан имзоланган энг биринчи шартнома бўлди. Ажратилган пул кичик ва ўрта ширкатларга кредит сифатида берилиши мўлжалланган.

Исломда устама фоизга қарз бериш тақиқланади. Шунинг учун кўпчилик мусулмон давлатларида маиший мақсадлар учун муробаха принципи асосида қарз берилади.

Бунда банк мижоз танлаган товарни ўзи сотиб олади ва мижозга ойма-ой узиб юбориш шарти билан қимматроқ нархга сотади.

Май ойида президент Мирзиёев мамалакатда ислом банкинги принципларини жорий этиш юзасидан таклифларни ишлаб чиқиш учун ишчи гуруҳи такшилд этиш тўғрисидаги қарорни имзолаган эди.

7info.uz: Хабар ва янгиликларни Telegram`да ҳам кузатиб боринг



ТЕГЛАР: ўзбекистонда, исломий, шартлар, асосида, кредит, имконияти, пайдо, бўлди,

Тавсия Қиламиз

Кўп Ўқилганлар

7info.uz
Copyright © 2018
«7info.UZ»— Ўзбекистон ва Дунё янгиликлари
Хусусий веб-сайт сифатида расман 2018 йил 12 апрель куни ўз фаолиятини бошлади.
Яндекс.Метрика
Биз ҳақимизда дўстларингизга хабар беринг