Ҳайрли тун, Меҳмон!

Бугун 19-сентябр 02:34

ЖАМИЯТ | ОЛАМ | ШОУ-БИЗНЕС | СПОРТ | ТЕХНОЛОГИЯ | LIFE STYLE

» Hala-Madrid.Uz - "Реал Мадрид" мухлислари сайти
» Сиз хам севасиз ишонасизми...
» Озиш хали бундай бўлмаган

Ўзидан «Мулла домла» ясаб ҳамда ўзига 2000$ нарҳ қўйган Сардор Раҳимхон

. Қўшилган вақти: 14.06.2018, 01:48
. Кўрилди: . 1926

Ўзидан «Мулла домла» ясаб ҳамда ўзига 2000$ нарҳ қўйган Сардор Раҳимхон

Ҳозирги кунда баъзи санъаткорларимиз ўзларини реклама қилиш учун хар кўйга солишга харакат қилишмоқда. Баъзилари қоматини кўз кўз қилса, бошқалари ўзларидан гўёки фаришта мисолида намоён бўлишмоқда. Инстаграм саҳифаларида икки кун олдин калта култа кийиб учинчи кунига рўмоларини ўраб, узун кўйлак кийиб, рўза кунда эса фариштага айланганларини кўрсатиш билан овора. Рўза тугаши билан яна ўша эски хамом, эски тоз. Айни кунларда барчанинг оғзига тушган мавзу бу эшитдингизми “Сардор Раҳимхон санъатдан кетибди”, “Сардорни лицензияси тўхтатилди” ёки бўлмаса “У ўзига 2000 АҚШ долларида ставка қўйиб олибди”, “Сардор мулла домла бўлиб олибди”. Катга қарама фақат шу гап сўзлар, шунинг учун бу ҳақида ёзишга мажбур бўлдик. Куни кеча “Ўзбек концерт” Давлат муассасасида бўлиб ўтган мажлисда ҳам шу мавзу ҳақида санъаткорларимизга маълум қилингани тақсинга сазовор. Хонанда Сардор Раҳимхон бир-икки йил аввал Самарқандга шу нарҳга тўйларга борган бўлса, ҳозир эса Тошкент шаҳрининг ўзига шу нархга бораётганини айтиб ўтишган. Санъатдан кетган бўлса нима қилади тўйларга бориб хайронмиз. Ундан ташқари ҳалқни норози қилиб, хеч қачон яхшиликга эришмайди. Шу халқинг кетидан яшаб юрган бўлсанг, хар кимнинг шароити хар хил бўлса… Бировнинг пули кўп, бошқаники кам шуни унутманг. Ўйлаймизки Раҳимхон ҳалқ фикрини инобатга олади ёки бўлмаса умуман тўйларга чиқмайман деб эълон қилади. Шу ҳам етмаганидек масжидларга бориб олиб расмларга тушиб, ўзига ўзи пиар қилишдан нима фойда? Ҳар бир ишингни ўзинг учун қил, халқга кўз кўз қилиш шартмас. (Бошқа баъзи Шоу Бизнес вакилларига хам тегишли) Хулоса қилиб айтмоқчимизки, нафақат улуғ кунларда балки хар куни бир хил бўлиш даркор. Ўйлаймизки қилган амалларингизни оммага кўрсатмасдан амалга оширасиз.

Манба: http://shok.uz/

7info.uz: Хабар ва янгиликларни Telegram`да ҳам кузатиб боринг



ТЕГЛАР: ўзидан, «мулла, домла», ҳамда, ўзига, қўйган, сардор, раҳимхон,

Тавсия Қиламиз

Кўп Ўқилганлар

7info.uz
Copyright © 2018
«7info.UZ»— Ўзбекистон ва Дунё янгиликлари
Хусусий веб-сайт сифатида расман 2018 йил 12 апрель куни ўз фаолиятини бошлади.
Яндекс.Метрика
Биз ҳақимизда дўстларингизга хабар беринг