Ҳайрли кун, Меҳмон!

Бугун 18-ноябр 13:07

ЖАМИЯТ | ОЛАМ | ШОУ-БИЗНЕС | СПОРТ | ТЕХНОЛОГИЯ | LIFE STYLE

» Қизлар йигитингизни сехрлаб олинг...
» Озиш хали бундай бўлмаган
» Бизни Телеграмда ҳам кузатиб боринг

Ёшини кичрайтиргани учун футболдан умрбод четлатилган беш футболчи кечирилиши мумкин

. Қўшилган вақти: 14.06.2018, 04:45
. Кўрилди: . 933

Ёшини кичрайтиргани учун футболдан умрбод четлатилган беш футболчи кечирилиши мумкин

5 январь куни ёшини кичрайтиргани учун Ўзбекистон Футбол ассоциацияси раҳбарияти қарорига кўра футбол билан боғлиқ ҳар қандай фаолиятдан умрбод четлатилган беш нафар футболчи — Нодирбек Тешабоев, Муҳаммаджон Абдуллаев, Нуриддин Ҳасанов, Дилшод Аҳмадалиев, Бурхон Ҳасанов Рамазон ҳайити муносабати билан кечирилиши мумкин. Бу ҳақда Ўзбекистон Футбол ассоциацияси матбуот хизмати хабар қилди.

Ўтган давр мобайнида улардан аксари ўз айбини тушуниб етди, ҳужжатлар билан боғлиқ масалаларни тўғрилади. Шунингдек, ташкилотга бир неча бор хат билан чиқиб, қилган ишидан пушаймон эканини билдирди, дейилади хабарда.

«Ҳаётда ҳамма хато қилади, буни тушуниш мумкин. Бироқ битта хатони икки бор қайталашни тушуниб бўлмайди. Футболдан четлаштирилган йигитлар ҳали анча ёш. Улар хато йўлга кирганини тушуниб етди. Мамлакатимиз Президенти билмай айб иш қилаётган минглаб инсонларни афв этаётган бир вақтларида, биз ҳам тушуниб-тушунмай нотўғри ишга қўл урган футболчиларга яна бир бор имкон беришимиз керак. Энди улар ғирромлик нима эканини яхши тушунади. Буёғига улардан ўзини спортга баҳшида этиб, юқори чўққилар сари интилиш талаб этилади», — деди Миллий олимпия қўмитаси раҳбари Умид Аҳмаджонов.

Тез орада ЎФА Ижроқўми бу масалани атрофлича ўрганиб чиқади ҳамда узоқ вақт давомида бошқа исм-шариф билан «ном қозонган» йигитларга, ўзларининг ҳақиқий исм-шарифлари билан фаолиятларини давом эттириш имкониятини яратади.

ЎФА шунингдек, футбол соҳасидаги барча мураббийларни, мутахассисларни жиддий равишда огоҳлантирди. Бундан буён бу каби ишларга қарши кураш янада жиддий бўлади. Айниқса, ёш болаларни ва уларнинг ота-онасини йўлдан урмоқчи бўлган ёки аллақачон уларнинг хаёлини айнитиб бўлган мураббийлар кечирилмайди. Бундай инсонлар футболга қайта яқинлаштирилмайди. Шунингдек, фарзанди катта эканини билиб туриб, унинг кичик болаларга қарши тўп суришига шунчаки томошабин бўлиб турган ота-оналар ҳам жазодан четда қолмайди. Боласининг ҳужжатини сохталаштираётган ота-оналар қонун олдида жавоб беришларига тўғри келади. ЎФА бу масала юзасидан тегишли органлар билан ҳамкорликда ишлайди.

«Йиллар давомида ўсмирларимиз қўлга киритиб келган ютуқларга шубҳа билан қарашимизнинг ўзиёқ уят. Биз нафақат болалар футболини, балки ўзимизни алдаб келганмиз. Бизда болалардан натижа талаб қилинмайди, биз катта футболдан натижа кутамиз. Болалар спортини эса софлигича қолдириш тарафдоримиз. Ўз навбатида мана шу софликка раҳна соладиган инсонларга орамизда жой йўқ», — деб фикр билдирди ЎФА биринчи вице-президенти.

Ташкилот фақатгина жазо қўллаш ишлари билан банд бўлмайди ва бундай иллатни йўқ қилиш йўлида амалий усуллардан ҳам фойдаланади. 2019 йилдан бошлаб болалар футбол клублари тарбияланувчиларини яхлит электрон базага босқичма-босқич киритиб бориш бошланади. Яъни, мактаб ёшидаги футболчи ҳақида барча маълумотлар, шу футболчи то миллионлар ўйини билан хайрлашмагунига қадар янгиланиб туради. Бу эса 14−15 ёшли янги футболчининг бирдан «пайдо бўлиб қолиши» ҳолатларини камайтиради. Назорат мактаб ёшиданоқ бошланади. Яхлит электрон базадан исталган одам Суперлига, Про-Лига, 2-лига, болалар лигалари футболчиларини топиши мумкин бўлади.

ЎФА Ижроқўмининг қарори тез орада эълон қилинади.

Манба: Qalampir.uz

7info.uz: Хабар ва янгиликларни Telegram`да ҳам кузатиб боринг



ТЕГЛАР: ёшини, кичрайтиргани, футболдан, умрбод, четлатилган, футболчи, кечирилиши, мумкин,

Тавсия Қиламиз

Кўп Ўқилганлар

7info.uz
Copyright © 2018
«7info.UZ»— Ўзбекистон ва Дунё янгиликлари
Хусусий веб-сайт сифатида расман 2018 йил 12 апрель куни ўз фаолиятини бошлади.
Яндекс.Метрика
Биз ҳақимизда дўстларингизга хабар беринг