Ҳайрли тун, Меҳмон!

Бугун 16-феврал 02:26

ЖАМИЯТ | ОЛАМ | ШОУ-БИЗНЕС | СПОРТ | ТЕХНОЛОГИЯ | LIFE STYLE

» UzFIFA.NET - Футбол Янгиликлари
» Шахло Ахмедованинг Телеграми
» Бизнинг Телеграм каналимиз

Андижондаги ҳайвонот боғи қоровули шерлар қафасига киргани тасвирланган видео

. Қўшилган вақти: 06.01.2019, 16:05
. Кўрилди: . 60



Андижон вилояти Хўжаобод туманидаги ҳайвонот боғи қоровули шерлар ғажиб ташлаши оқибатида ҳалок бўлгани хабар қилинганди.

«Замон» дастурида ушбу ҳодиса содир бўлган вақтдаги видео камералар қайд этган ёзувлар кўрсатилди, дея хабар берди UZ24.

Тасвирларда қоровул 2018 йилнинг 30 декабрь куни 16:39 да шерлар сақланадиган қафаснинг ёнига келганини кўриш мумкин. Дастлаб ушбу қафас ёнида бир оз турган. Сўнгра 16:42 да қафасга кириб кетган. Соат 16:50 бўлишига қарамай, қоровул қафасдан қайтиб чиқмаган.

Суд-тиббий экспертизаси маълумотномасига кўра, «бўйин ва тананинг бошқа соҳаларида кўплаб очиқ яралар, тананинг орқа юзасида кўплаб ўткир ботиқ яралар жароҳатлари» етказилиши ва ўткир қон томир етишмовчилиги натижасида воқеа жойида вафот этганлиги аниқланган.

Маълум бўлишича, 45 ёшли Худойбердиев Алимардон 2018 йилнинг 24 декабрида ҳайвонот боғига қоровул бўлиб иш бошлаганди.

Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари бошланган.




Манба: Zamin.uz

Тавсия Қиламиз

Copyright © 2018-2019
«7info.UZ»— Ўзбекистон ва Дунё янгиликлари
Хусусий веб-сайт сифатида расман 2018 йил 1-май куни ўз фаолиятини бошлади.
Яндекс.Метрика