Ҳайрли тун, Меҳмон!

Бугун 19-сентябр 02:33

ЖАМИЯТ | ОЛАМ | ШОУ-БИЗНЕС | СПОРТ | ТЕХНОЛОГИЯ | LIFE STYLE

» Hala-Madrid.Uz - "Реал Мадрид" мухлислари сайти
» Сиз хам севасиз ишонасизми...
» 7 кунда ажойиб соқол ўстириш

Бурак Ўзчивитнинг рафиқаси кино оламининг “чўққи”сини забт этди

. Қўшилган вақти: 14.06.2018, 14:26
. Кўрилди: . 897

Бурак Ўзчивитнинг рафиқаси кино оламининг “чўққи”сини забт этди

Рашод Нури Гунтекин қаламига мансуб “Чолиқуши” асари турк кинорежиссёрлари томонидан янги талқинда суратга олинаётгани ҳақида хабар бериб ўтган эдик.

Унда ўзбекистонликлар учун “Севги изтироби” сериали орқали таниш Бурак Ўзчивит Комронни ижро этган. Айнан шу сериалда Фериде ролида кўриниш берган Фаҳрия Эвжан унинг ҳаётдаги рафиқаси бўлади.

Айтиш мумкинки, “Чолиқуши” уларнинг оила қуришига сабабчи бўлган. Ўтган йили никоҳдан ўтган машҳур жуфтлик бу ой охирида тўйларининг бир йиллигини кенг нишонлашмоқчи.

Ҳозирда турк киносининг энг қимматбаҳо актрисаси сифатида эътироф этиладиган Фаҳрия Эвжанни дунё ҳам тан олди. У IMDb – интернет сайти талқинига кўра, ҳали ҳеч бир турк санъаткори эришолмаган натижани қайд этди. Аниқроиғи, халқаро рўйхатда 1617 қаторда кўрсатилган.

Ҳаттоки, Нургул Яшилчай ўйнаган кино ва сериаллар бир нечта хориж давлатларида намойиш этилган пайтда ҳам у бу даражага эришолмаганди.

Фаҳрия Эвжан бу кўрсаткичи билан машҳурлик бобида бир қанча Голливуд ва Болливуд юлдузларини ҳам ортда қолдирган.

7info.uz: Хабар ва янгиликларни Telegram`да ҳам кузатиб боринг



ТЕГЛАР: бурак, ўзчивитнинг, рафиқаси, оламининг, чўққисини,

Тавсия Қиламиз

Кўп Ўқилганлар

7info.uz
Copyright © 2018
«7info.UZ»— Ўзбекистон ва Дунё янгиликлари
Хусусий веб-сайт сифатида расман 2018 йил 12 апрель куни ўз фаолиятини бошлади.
Яндекс.Метрика
Биз ҳақимизда дўстларингизга хабар беринг