Ҳайрли кун, Меҳмон!

Бугун 18-ноябр 13:04

ЖАМИЯТ | ОЛАМ | ШОУ-БИЗНЕС | СПОРТ | ТЕХНОЛОГИЯ | LIFE STYLE

» Сиз хам севасиз ишонасизми...
» 7 кунда ажойиб соқол ўстириш
» Бизни Телеграм каналимизга қўшилинг

“Меҳрибонлик уйи”да зўрланиб, ҳомиласи мажбурлаб туширилган қизлар иши бўйича янги тафсилотлар

. Қўшилган вақти: 04.07.2018, 18:53
. Кўрилди: . 1296

“Меҳрибонлик уйи”да зўрланиб, ҳомиласи мажбурлаб туширилган қизлар иши бўйича янги тафсилотлар

Аввалроқ “7info.uz” Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳрида жойлашган “Меҳрибонлик уйи”да зўрланиб, ҳомиласи мажбурлаб туширилган қизлар судда кўрсатма бергани ҳақида хабар берган эди.

Ушбу ҳолат юзасидан текширув ишлари бошланганидан сўнг “Меҳрибонлик уйи”нинг 10 нафар ходими жиноий жавобгарликка тортилган ва бундан ташқари, 167 миллион сўмдан кўпроқ зарар аниқланган дея "Qalampir.uz" хабар бермоқда.

Фарғона вилояти прокурорининг ёрдамчиси Анвар Назаров ушбу ҳолат юзасидан расмий маълумотларни тақдим этди. Маълумотга кўра, ҳолат бўйича, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Шунингдек, ДХХ томонидан “Меҳрибонлик уйи” директори, тарбиячи ва бухгалтер кўп миқдорда талон-тарож қилганликда, мансаб ваколатини суистеъмол қилиш каби жиноятларни содир қилишда гумонланаётгани айтилган.

“Меҳрибонлик уйи” маъмуриятига нисбатан Жиноят кодексининг 109, 115, 127, 128, 129– моддалари тартибида ҳам жиноят иши қўзғатилганлигини ҳам қўшимча қилиш жоиз.

Мазкур ҳолат бўйича суд-тергови ҳаракатлари ёпиқ суд мажлисида ўтказилади. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ судланувчилар К.Якубов, С.Усмонов, И.Йўлдашев ва Р.Абдуфаттоевларга нисбатан қамоқ, Х.Якубова, Н.Солиева, Д.Жўрабаева ва Х.Тўраевларга нисбатан уй қамоғи, А.Мўйдинов ва А.Саидкамоловаларга нисбатан гаров эҳтиёт чораси қўлланилган эди.

Манба: Qalampir.uz

7info.uz: Хабар ва янгиликларни Telegram`да ҳам кузатиб боринг



ТЕГЛАР: меҳрибонлик, уйида, зўрланиб, ҳомиласи, мажбурлаб, туширилган, қизлар, бўйича, тафсилотлар,

Тавсия Қиламиз

Кўп Ўқилганлар

7info.uz
Copyright © 2018
«7info.UZ»— Ўзбекистон ва Дунё янгиликлари
Хусусий веб-сайт сифатида расман 2018 йил 12 апрель куни ўз фаолиятини бошлади.
Яндекс.Метрика
Биз ҳақимизда дўстларингизга хабар беринг