Ҳайрли кеч, Меҳмон!

Бугун 22-июл 19:28

ЖАМИЯТ | ОЛАМ | ШОУ-БИЗНЕС | СПОРТ | ТЕХНОЛОГИЯ | LIFE STYLE

» 7FiFa.Uz Тезкор Футбол хабарлар
» Миллий Арт жамоасининг концерти
» Қоринни 1 ҳафтада йўқотиш...
» Fanatuz.Ru - Янгича футбол менежер

Аёлни ечинишга мажбурлаган ИИБ ходимининг кимлиги маълум бўлди

. Қўшилган вақти: 05.07.2018, 16:07
. Кўрилди: . 963

Аёлни ечинишга мажбурлаган ИИБ ходимининг кимлиги маълум бўлди

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳар ИИБ биносида ўғирликда гумон қилинган аёлни ИИБ ходими кескин таҳқирлаб, қўрқитиш йўли билан ечинишга мажбурлагани тасвирланган видео тарқалгани ҳақида хабар берган эдик.

Унда бу воқеа 3 июнь куни Самарқанд вилоят Каттақўрғон шаҳар ИИБ биносида бўлгани ва аёлни ечинишга мажбурлаган шахс ИИБ Жиноят-қидирув бўлими терговчиси Санъат Умаров эканлиги айтилган эди.

Дунё даражасида жиддий эътирозларга сабаб бўлган видеога Самарқанд вилоят ИИБ расмий муносабат билдирди.

Аниқроғи, “Qalampir.uz” интернет нашрига маълум қилинишича, воқеа юзасидан Самарқанд вилоят ИИБ томонидан текширув ҳаракатлари ўтказилиб, ноқонуний хатти-ҳаракат қилган ходим Каттақўрғон шаҳар ИИБ Жиноят қидирув бўлими тезкор вакили Санъат Сулаймонович Умаров экани аниқланган. У айни вақтда Ички ишлар органлари ходимлари сафидан бўшатилган.

Ушбу ҳолат юзасидан Самарқанд вилоят прокуратура идоралари томонидан Жиноят кодексининг 206-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эътиборлиси, Самарқанд вилоят ИИБ маълумотида воқеа тергов бўлимида ёки айнан терговчи томонидан содир этилмагани, видеода акс этган бино ҳам Тергов бўлимининг биноси эмаслиги айтилган.

Аслида Санъат Умаровга нисбатан жиноий иш бундан бир ҳафта аввал очилган бўлиб, воқеа видеоси тарқалгандан сўнг Самарқанд вилоят ИИБ расмий маълумотни тақдим этди.

7info.uz: Хабар ва янгиликларни Telegramда ҳам кузатиб боринг




ТЕГЛАР: аёлни, ечинишга, мажбурлаган, ходимининг, кимлиги, маълум, бўлди,

Тавсия Қиламиз

7info.uz
Copyright © 2018
«7info.UZ»— Ўзбекистон ва Дунё янгиликлари
Хусусий веб-сайт сифатида расман 2018 йил 12 апрель куни ўз фаолиятини бошлади.
Яндекс.Метрика
Биз ҳақимизда дўстларингизга хабар беринг