Ҳайрли кеч, Меҳмон!

Бугун 22-июл 19:30

ЖАМИЯТ | ОЛАМ | ШОУ-БИЗНЕС | СПОРТ | ТЕХНОЛОГИЯ | LIFE STYLE

» 7FiFa.Uz Тезкор Футбол хабарлар
» Миллий Арт жамоасининг концерти
» Қоринни 1 ҳафтада йўқотиш...
» Fanatuz.Ru - Янгича футбол менежер

«Ўзбекконцерт» тўйга чиқадиган санъаткорлар рўйхати ва нархларини белгилади (фото)

. Қўшилган вақти: 06.07.2018, 23:14
. Кўрилди: . 1185

«Ўзбекконцерт» тўйга чиқадиган санъаткорлар рўйхати ва нархларини белгилади (фото)

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри Олмазор тумани фаоллари билан ўтказган йиғилишида дабдабали тўйлар мавзусига тўхталиб, «дабдабали тўйлар учун жавобгар»ни топгандан кейингина, тўйларни тартибга солиш бўйича қарор қабул қилинишини билдирган эди.

Тўйларни ихчамлаштириш борасида Ўзбекистон бўйлаб тарғибот-ташвиқот ишлари бошлаб юборилди. Жумладан, «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси ушбу масалага ўз дахлдорлигини билдириш мақсадида тўйга ва ошга борадиган санъаткорлар рўйхатини шакллантирди, деб ёзади "Хабар" нашри.

Одил Абдуқаҳҳоровнинг айтишича, ушбу рўйхат ва хизматлар «Ўзбекконцерт» томонидан қатъий назоратга олинган бўлиб, ҳозирча мазкур хизматлар фақат Тошкент шаҳри учун ишлаб чиқилган. Яқин бир ой ичида Ўзбекистоннинг барча ҳудуди учун ана шундай рўйхатлар шакллантирилади.

— Халқимизнинг мушкулини осон қилиш мақсадида Тошкент шаҳар Олмазор туманидаги ФҲДЁ бўлимида алоҳида хона ташкил қилдик, — дейди «Ўзбекконцерт» раҳбари. — Тўй қилмоқчи бўлган одам бемалол ўша ерга бориб, нархлар билан танишиб, ўзига мосини танлайди ва олдиндан буюртма бериб қўйишлари керак. Кейинчалик худди шундай бурчакларни барча вилоятлар ва туманларда ҳам ташкиллаштиришни ният қилганмиз.

Шунингдек, рўйхатда кўрсатилган телефон рақамлари 24 соат мобайнида узлуксиз ишлайди. Яна бир нарсани алоҳида қўшимча қилиш керак, муассаса томонидан тақдим этилаётган мазкур хизматлар мутлақо бепул! Агар санъаткорларга нисбатан норозилик муносабати ёки эътирозлар пайдо бўлса, кўрсатилган ишонч телефонларига мурожаат қилишлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ўн бешинчи ялпи мажлисида сенаторлар «Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумлар нинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисида»ги қарор лойиҳаси қабул қилинмаган эди.







7info.uz: Хабар ва янгиликларни Telegramда ҳам кузатиб боринг




ТЕГЛАР: «ўзбекконцерт», тўйга, чиқадиган, санъаткорлар, рўйхати, нархларини, белгилади,

Тавсия Қиламиз

7info.uz
Copyright © 2018
«7info.UZ»— Ўзбекистон ва Дунё янгиликлари
Хусусий веб-сайт сифатида расман 2018 йил 12 апрель куни ўз фаолиятини бошлади.
Яндекс.Метрика
Биз ҳақимизда дўстларингизга хабар беринг