Ҳайрли кун, Меҳмон!

Бугун 18-ноябр 13:07

ЖАМИЯТ | ОЛАМ | ШОУ-БИЗНЕС | СПОРТ | ТЕХНОЛОГИЯ | LIFE STYLE

» Сиз хам севасиз ишонасизми...
» Озиш хали бундай бўлмаган
» Бизни Телеграм каналимизга қўшилинг

Orlando’нинг янги авлоди ишлаб чиқарилади

. Қўшилган вақти: 12.07.2018, 21:32
. Кўрилди: . 672

Orlando’нинг янги авлоди ишлаб чиқарилади

Chevrolet компанияси жорий йил учинчи чоракда янги автомобилни бозорга чиқаради. Бу автомобиль Chevrolet Orlando’га ўринбосар сифатида чиқарилаётгани таъкидланяпти.

Янги автомобиль Wolanduo деб номланиб, фақатгина Хитой бозорига мўлжалланган. Wolanduo етти ўринли компактвэн, бироқ, ишлаб чиқарувчи уни ёш оилаларга мўлжалланган кроссовер каби ишлаб чиқаряпти.

Автомобилнинг ташқи кўринишида ўтган йили намойиш қилинган Chevrolet FNR-X’дан илҳомланилган. Унинг ҳаркатеристикаси эълон қилинмаган.

Маълумот учун, ҳозирда Orlando деярли барча бозорлардан чиққан. Ушбу компактвен Корея, Россия, Ўзбекистон ва Въетнамда ишлаб чиқарилган. Моделнинг асосий ишлаб чиқариш майдони Кореаянинг Кунсан заводи бўлган. Қолган мамлакатларда фақатгина йиғилган. Корея ва Въетнам бозорларида моделнинг қолганлари сотиляпти.

Манба: Qalampir.uz

7info.uz: Хабар ва янгиликларни Telegram`да ҳам кузатиб боринг



ТЕГЛАР: orlando’нинг, авлоди, ишлаб, чиқарилади,

Тавсия Қиламиз

Кўп Ўқилганлар

7info.uz
Copyright © 2018
«7info.UZ»— Ўзбекистон ва Дунё янгиликлари
Хусусий веб-сайт сифатида расман 2018 йил 12 апрель куни ўз фаолиятини бошлади.
Яндекс.Метрика
Биз ҳақимизда дўстларингизга хабар беринг