Ҳайрли кеч, Меҳмон!

Бугун 22-июл 19:39

ЖАМИЯТ | ОЛАМ | ШОУ-БИЗНЕС | СПОРТ | ТЕХНОЛОГИЯ | LIFE STYLE

» 7FiFa.Uz Тезкор Футбол хабарлар
» Миллий Арт жамоасининг концерти
» Қоринни 1 ҳафтада йўқотиш...
» Fanatuz.Ru - Янгича футбол менежер

“Гўзалларни экранга яқинлаштирманг” – ФИФА

. Қўшилган вақти: 12.07.2018, 21:33
. Кўрилди: . 396

“Гўзалларни экранга яқинлаштирманг” – ФИФА

21-жаҳон чемпионати мусобақасида атиги 2 та ўйин қолди. Финал ва учинчи ўрин учун кураш. Олдинда икки ўйин қолганида ФИФА телевиденияларни огоҳлантирди.

Сабаби... Эътибор берган бўлсангиз, Россиядаги мундиал баҳсларида футболчилардан ташқари, чиройли аёллар энг кўп намойиш этилмоқда. Бу телевидениеларнинг рейтингини оширган бўлса-да, бироқ айрим жиноятларнинг кўпайишига ҳам сабаб бўлди.

ФИФА раҳбарларидан бири Федерико Адукки телеэкранларда бир-биридан гўзал аёл ва қизларнинг тез-тез намойиш этилиши жинсий майлнинг ортишига олиб келганлигини таъкидлади. Ҳар бир учрашувдан кейин дунёнинг турли бурчакларида аёл ва қизларга тажовузлар кузатилган.

Хусусан, садоқатли мухлиса эканлигини намойиш этиб, ўзининг севимли терма жамоаси либосида кўчада юрган аёлларга кутилмаганда тажовузкор эркаклар томонидан бир неча бор ҳужумлар қайд этилган.

Мана бир мисол, бразилиялик журналист Жулия Гонсалесга футбол баҳсидан кейин бир эркак яқинлашиб, ундан бўса олган. Кейин эса зўравонлик қилишга уринган.

Яхшиямки, вақтида полиция ходимлари келиб, журналистни унинг чангалидан қутқариб қолишган. Шунга ўхшаш тажовузлардан кейин ижтимоий тармоқларда норозиликлар кўпайиб кетди. ФИФА эса тезда қарор чиқарди. Агарда телевидениялар бу талабга кўнмаса, улардан трансляция қилиш ҳуқуқи олиб қўйилади.

7info.uz: Хабар ва янгиликларни Telegramда ҳам кузатиб боринг




ТЕГЛАР: гўзалларни, экранга, яқинлаштирманг,

Тавсия Қиламиз

7info.uz
Copyright © 2018
«7info.UZ»— Ўзбекистон ва Дунё янгиликлари
Хусусий веб-сайт сифатида расман 2018 йил 12 апрель куни ўз фаолиятини бошлади.
Яндекс.Метрика
Биз ҳақимизда дўстларингизга хабар беринг