Ҳайрли кун, Меҳмон!

Бугун 18-ноябр 13:05

ЖАМИЯТ | ОЛАМ | ШОУ-БИЗНЕС | СПОРТ | ТЕХНОЛОГИЯ | LIFE STYLE

» Қизлар йигитингизни сехрлаб олинг...
» 7 кунда ажойиб соқол ўстириш
» Бизни Телеграмда ҳам кузатиб боринг

Самарқанд ҳокими лавозимдан олинди. Нимага?

. Қўшилган вақти: 12.07.2018, 21:37
. Кўрилди: . 1215

Самарқанд ҳокими лавозимдан олинди. Нимага?

Сурхондарё вилояти ҳокими лавозимида ишлаб келган Эркинжон Турдимов Самарқанд вилояти ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда “Qalampir.uz” хабар берди.

Шу кунгача вилоят ҳокими сифатида ишлаб келаётган Туробжон Жўраев қайси лавозимга тайинлангани ва нима сабабдан ишдан бўшатилгани борасида аниқ маълумотлар йўқ.

49 ёшли Турдимов 2016 йилнинг декабрь ойидан буён Сурхондарё вилояти ҳокими лавозимида ишлаб келаётганди.

Бунгача у 1991 йилдан 1995 йилгача “Ўзсаноатқурилишбанк”нинг ҳудудий бўлимларида фаолият кўрсатган. 1995-1996 йилларда Зарафшон шаҳар ҳокими ўринбосари лавозимида, 1996 йилдан 2000 йилгача Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг Навоий бўлимида бошқарувчиси сифатида ишлаган. 2000 йилдан 2008 йилгача эса Навоий вилояти Хатирчи туман ҳокими сифатида ишлаган.

2008 йилда қисқа вақт ўша вақтлардаги Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатган Турдимов, ўша йилдаёқ Навоий вилоят ҳокими лавозимига тайинланганди. Турдимов Сурхондарё вилояти ҳокими бўлгунига қадар Навоийда фаолият кўрсатган.

Манба: Qalampir.uz

7info.uz: Хабар ва янгиликларни Telegram`да ҳам кузатиб боринг



ТЕГЛАР: самарқанд, ҳокими, лавозимдан, олинди, нимага?,

Тавсия Қиламиз

Кўп Ўқилганлар

7info.uz
Copyright © 2018
«7info.UZ»— Ўзбекистон ва Дунё янгиликлари
Хусусий веб-сайт сифатида расман 2018 йил 12 апрель куни ўз фаолиятини бошлади.
Яндекс.Метрика
Биз ҳақимизда дўстларингизга хабар беринг