Ҳайрли тун, Меҳмон!

Бугун 19-сентябр 02:33

ЖАМИЯТ | ОЛАМ | ШОУ-БИЗНЕС | СПОРТ | ТЕХНОЛОГИЯ | LIFE STYLE

» Hala-Madrid.Uz - "Реал Мадрид" мухлислари сайти
» Сиз хам севасиз ишонасизми...
» Озиш хали бундай бўлмаган

Мудофаа вазирлиги махсус автомобиль рақамлари билан таъминланади

. Қўшилган вақти: 12.07.2018, 21:41
. Кўрилди: . 480

Мудофаа вазирлиги махсус автомобиль рақамлари билан таъминланади

Мудофаа вазирлиги Марказий аппаратига қарашли хизмат машиналарига янги турдаги автомобиль рақамларини ўрнатиш бошланди. Бу ҳақда "Qalampir.uz" хабар берди.
Таъкидланишича, рақамлар Ички ишлар вазирлиги ЙҲХБга қарашли “Ўзавтомотобелги” ДУК билан келишган ҳолда жорий этилмоқда.

Янги автомобиль рақамининг аввалгисидан фарқи — у эндиликда оқ фонда ва тўртта рақам кетма-кетлигидан иборат бўлади.

Масалан, “01 0047 MV” автомобил рақамидаги 01 — Тошкент шаҳри ҳудудига тегишли эканлигини, 0047 — тартиб рақамини, MV — Мудофаа вазирлиги Марказий аппаратининг хизмат автомобили эканлигини билдиради.


2018 – 2019-йиллар давомида Мудофаа вазирлиги қўшинларига қарашли барча турдаги ҳарбий автотранспорт воситаларига тўртта рақамлар кетма-кетлигидан иборат қора фондаги автомобил рақамлари ўрнатилади.

7info.uz: Хабар ва янгиликларни Telegram`да ҳам кузатиб боринг



ТЕГЛАР: мудофаа, вазирлиги, махсус, автомобиль, рақамлари, билан, таъминланади,

Тавсия Қиламиз

Кўп Ўқилганлар

7info.uz
Copyright © 2018
«7info.UZ»— Ўзбекистон ва Дунё янгиликлари
Хусусий веб-сайт сифатида расман 2018 йил 12 апрель куни ўз фаолиятини бошлади.
Яндекс.Метрика
Биз ҳақимизда дўстларингизга хабар беринг