Ҳайрли кун, Меҳмон!

Бугун 18-ноябр 13:04

ЖАМИЯТ | ОЛАМ | ШОУ-БИЗНЕС | СПОРТ | ТЕХНОЛОГИЯ | LIFE STYLE

» Сиз хам севасиз ишонасизми...
» Озиш хали бундай бўлмаган
» Бизни Телеграм каналимизга қўшилинг

Роналдунинг кетиши “Реал”га зарар келтира бошлади

. Қўшилган вақти: 12.07.2018, 21:45
. Кўрилди: . 1107

Роналдунинг кетиши “Реал”га зарар келтира бошлади

Португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду “Реал” билан хайрлашиб, “Ювентус”га ўтгани энг кўп муҳокама қилинаётган мавзулардан бири бўлмоқда.

Португалиялик футбол юлдузининг Италия жамоаси сафига бориб қўшилиши, “қироллик клуби” мухлисларини 24 соат ичида қанчага камайтириб юборганини биласизми?

Биргина Twitter’нинг ўзида “Реал” мухлислари қарийб 1 миллионга камайган. Яъни сешанба куни Испания суперклубининг ушбу ижтимоий тармоғидаги кузатувчилар сони, 31 миллион 970 минг нафарни ташкил этаётганди.

Роналду “Ювентус” билан шартномага имзо чеккангандан сўнг уларнинг сони 31 миллионга тушиб қолди. Аксинча, Роналдунинг янги жамоаси Twitter саҳифаси кузатувчилари 5 ёки 10 эмас, нақд 20 баробарга ортиб, 6 миллион 160 минг нафарни ташкил этмоқда.

Шунга қарамай, “Реал” Twitter тармоғида етакчиликни бериб қўйгани йўқ. Унинг энг яқин таъқибчиси “Манчестер Юнайтед”ни ушбу ижтимоий тармоқда 18 миллион мухлиси бор.

Роналдунинг ўзига келадиган бўлсак, уни 74 миллион мухлиси бевосита Twitter’да кузатиб боради. Бу борада ҳам у яққол етакчи.

Маълумот учун, Twitter’да Неймарни 40 миллион, Пикени 19 миллион мухлис кузатиб боради.

Манба: Qalampir.uz

7info.uz: Хабар ва янгиликларни Telegram`да ҳам кузатиб боринг



ТЕГЛАР: роналдунинг, кетиши, реалга, зарар, келтира, бошлади,

Тавсия Қиламиз

Кўп Ўқилганлар

7info.uz
Copyright © 2018
«7info.UZ»— Ўзбекистон ва Дунё янгиликлари
Хусусий веб-сайт сифатида расман 2018 йил 12 апрель куни ўз фаолиятини бошлади.
Яндекс.Метрика
Биз ҳақимизда дўстларингизга хабар беринг