Ҳайрли кеч, Меҳмон!

Бугун 22-июл 19:40

ЖАМИЯТ | ОЛАМ | ШОУ-БИЗНЕС | СПОРТ | ТЕХНОЛОГИЯ | LIFE STYLE

» 7FiFa.Uz Тезкор Футбол хабарлар
» Миллий Арт жамоасининг концерти
» Қоринни 1 ҳафтада йўқотиш...
» Fanatuz.Ru - Янгича футбол менежер

Бу йилги тест жараёнлари қандай ўтади? Вазир жавоб бермоқда (видео)

. Қўшилган вақти: 12.07.2018, 22:10
. Кўрилди: . 276

Бу йилги тест жараёнлари қандай ўтади? Вазир жавоб бермоқда (видео)

Kun.uz бу йил ўзгача ташкил этилиши кутилаётган имтиҳон кунларига оз муддат қолганда Олий ва ўрта-махсус таълим вазири Ином Мажидов билан суҳбат ташкил этди.

Унда, Ином Мажидов қабул имтиҳонлари қандай ўтказилиши ҳақида фикрларини айтиб берди.

«Бу йилги тест жараёнларида янгиликлар кўп. Ўтган йили, шу вақтда Президентимиз томонидан топшириқ қўйилгандики, тест синовлари атрофида шунча гап, демак ошкораликни ошириш лозим. Таклиф киритилдики, тест натижалари бир кунда маълум бўлса, шундай технология асосида иш олиб бориш ДТМ томонидан амалга оширилди.

Энди тест синовлари 1 кунда ўтмайди, балки 15 кун давом этади, яъни 1 августдан 15 августга қадар. Абитуриентнинг неча балл тўплагани имтиҳоннинг эртасига аниқ бўлади. Яъни, ДТМ расмий сайти орқали натижаларни текшириб олиш мумкин», деб жавоб беради вазир.

Шунингдек, вазир қабул имтиҳонлари арафасида пайдо бўлаётган «шоввозлар» ва турли фирибгарларнинг фаолиятига муносабат билдириб, талаба бўлиш учун энг тўғри йўл қандай бўлишини айтди.

Интервьюни тўлиқ шаклда қуйидаги ҳавола орқали кўришингиз мумкин.



7info.uz: Хабар ва янгиликларни Telegramда ҳам кузатиб боринг




ТЕГЛАР: йилги, жараёнлари, қандай, ўтади?, вазир, жавоб, бермоқда, видео,

Тавсия Қиламиз

7info.uz
Copyright © 2018
«7info.UZ»— Ўзбекистон ва Дунё янгиликлари
Хусусий веб-сайт сифатида расман 2018 йил 12 апрель куни ўз фаолиятини бошлади.
Яндекс.Метрика
Биз ҳақимизда дўстларингизга хабар беринг