Ҳайрли тун, Меҳмон!

Бугун 19-сентябр 02:44

ЖАМИЯТ | ОЛАМ | ШОУ-БИЗНЕС | СПОРТ | ТЕХНОЛОГИЯ | LIFE STYLE

» Hala-Madrid.Uz - "Реал Мадрид" мухлислари сайти
» Сиз хам севасиз ишонасизми...
» Озиш хали бундай бўлмаган

Ғофур Раҳимов ИИВ қидирувидаги шахслар рўйхатидан ўчирилди

. Қўшилган вақти: 12.07.2018, 22:17
. Кўрилди: . 519

Ғофур Раҳимов ИИВ қидирувидаги шахслар рўйхатидан ўчирилди

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ишбилармон, Халқаро бокс федерацияси - AIBA президенти вазифасини бажараётган Ғофур Раҳимовни қидирувдаги шахслар рўйхатидан олиб ташлади. Бу ҳақда Zamin.uz ахборот манбаси хабар бермоқда.

Ғофур Раҳимов шу йилнинг 16 июнь куни қидирувдаги шахслар рўйхатида қайд этилганди.

Ички ишлар вазирлиги расмий сайтининг янгиланган маълумотига кўра, 1951 йилнинг 22 июлида таваллуд топган Ғофур-Арслонбек Аҳмедович Раҳимов ва унинг турмуш ўртоғи, 1967 йил 24 июнда туғилган Лола Раҳимова қидирувдаги шахслар рўйхатидан топилмади.

Аввалроқ, Ғофур Раҳимов ҳеч қачон уюшган жиноятчиликка алоқадор бўлмагани ҳақида баёнот берганди.

Унга «вақтинчалик» префиксидан қутилиш имконини берадиган AIBA президенти сайловлари жорий йилнинг ноябрь ойида Москвада ўтказилиши кутилмоқда.

7info.uz: Хабар ва янгиликларни Telegram`да ҳам кузатиб боринг



ТЕГЛАР: ғофур, раҳимов, қидирувидаги, шахслар, рўйхатидан, ўчирилди,

Тавсия Қиламиз

Кўп Ўқилганлар

7info.uz
Copyright © 2018
«7info.UZ»— Ўзбекистон ва Дунё янгиликлари
Хусусий веб-сайт сифатида расман 2018 йил 12 апрель куни ўз фаолиятини бошлади.
Яндекс.Метрика
Биз ҳақимизда дўстларингизга хабар беринг