Ҳайрли тун, Меҳмон!

Бугун 16-феврал 02:34

ЖАМИЯТ | ОЛАМ | ШОУ-БИЗНЕС | СПОРТ | ТЕХНОЛОГИЯ | LIFE STYLE

» UzFIFA.NET - Футбол Янгиликлари
» Шахло Ахмедованинг Телеграми
» Бизнинг Телеграм каналимиз

Намангандаги аёвсиз муштлашув бўйича Бош прокуратура баёнот берди (видео)

. Қўшилган вақти: 19.01.2019, 11:30
. Кўрилди: . 105


Намангандаги аёвсиз муштлашув бўйича Бош прокуратура баёнот берди (видео)


Видеолавҳадан скриншот.
Ижтимоий тармоқларда бир гуруҳ йигитлар муштлашаётгани тасвирланган лавҳа тарқалди.

Аввалига лавҳада 20-25 ёшлар чамасидаги икки йигитнинг оғзаки тортишаётгани кўринади, сўнг уларнинг шундоқ орқасида уч йигит ўзлари тенгқур битта болани аёвсиз калтаклаётгани акс этади. Ўша жойда турган икки аёлнинг ҳай-ҳайлашига қарамай, муштлашув шафқатсиз кўринишда давом этади. Олатасир муштлашувда икки йигитни тўрт-беш нафар бола ураётганини кўриш мумкин... Натижада бир бола зарбадан ҳушидан кетади. Шундаям уни ураётганлардан бири тўхтамайди: ҳушсиз йигитнинг бош қисмига тепади!

Лавҳадаги гап-сўзлардан воқеа водий вилоятларида юз берганини тахмин қилиш мумкин, холос. Ҳодисанинг қачон содир бўлгани ҳам аён эмас.

Огоҳлантириш: Бу видеода зўравонлик саҳналари бор! Юраги бўшларга қуйидаги видеони кўриш тавсия қилинмайди (+18).

Ушбу ҳодисага Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси тезкорлик билан жавоб берди.

Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Сурайё Раҳмонованинг «Xabar.uz»га маълум қилишича, «...мазкур ҳолат Наманган вилояти Норин тумани Қўрғонча МФЙ ҳудудидаги «Балиқхона»да содир бўлган». Ушбу воқелик юзасидан Норин туман ИИБ ТБ томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

С.Раҳмонова алоҳида таъкидладики, мазкур жиноят иши юритуви устидан Бош прокуратура назорати ўрнатилган.




Манба: Zamin.uz

Тавсия Қиламиз

Copyright © 2018-2019
«7info.UZ»— Ўзбекистон ва Дунё янгиликлари
Хусусий веб-сайт сифатида расман 2018 йил 1-май куни ўз фаолиятини бошлади.
Яндекс.Метрика