Ҳайрли тонг, Меҳмон!

Бугун 17-октябр 08:14

ЖАМИЯТ | ОЛАМ | ШОУ-БИЗНЕС | СПОРТ | ТЕХНОЛОГИЯ | LIFE STYLE

» Сиз хам севасиз ишонасизми...
» Озиш хали бундай бўлмаган

2 октябрь куни Дубайга Гулнора Каримова исмли VIP меҳмон келган

. Қўшилган вақти: 04.10.2018, 23:45
. Кўрилди: . 210

2 октябрь куни Дубайга Гулнора Каримова исмли VIP меҳмон келган

Кеча, 3 октябрь куни халқаро оммавий ахборот воситаларида Гулнора Каримова Дубайда экани ҳақидаги хабар тарқалди ва бунинг ортидан Ўзбекистонда ҳам шов-шув кўтарилди.

Халқаро ОАВда ёзилишича, 2 октябрь куни куни БААнинг Дубай шаҳридаги энг қимматбаҳо меҳмонхоналарданг бирига Гулнора Каримова исм-шарифли VIP меҳмон келган. У шахсий самолётда келгани маълум қилинмоқда.

Хабарларда айтилишича, меҳмон ушбу меҳмонхонага қўриқчилари билан жойлаштирилган.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Каримованинг Дубайга кетганини тасдиқлагани йўқ. Гулнора Каримова қонунда белгиланган тартибда жазо ўтаётгани айтилди.

Катта шов-шувдан сўнг, бундай хабар тарқагинининг сабабини аниқлаш имкони бўлди.

Маълум бўлишича, халқаро ОАВ Дубайда Чеченистоннинг “Анжи” клуби хўжайини, миллиардер Сулаймон Каримовнинг қизи Гулнора Каримовани Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг тўнғич қизи билан адаштириб юборган.

Россиялик миллиардернинг қизи Гулнора Каримова 1990 йил туғилган. У хабарларда айтилганидек, шахсий самолётида 2 октябрь куни Дубайга борган.

Эслатиб ўтамиз, Буюк Британияда Гулнора Каримованинг мамлакатдаги мулкларини мусодара қилишга уринишлар бошланди.

Таъкидлаш керакки, унинг ўғли Ислом ва қизи Имон ҳам Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида яшаяпти.

7info.uz: Хабар ва янгиликларни Telegram`да ҳам кузатиб боринг



ТЕГЛАР: октябрь, дубайга, гулнора, каримова, исмли, меҳмон, келган,

Тавсия Қиламиз

Кўп Ўқилганлар

7info.uz
Copyright © 2018
«7info.UZ»— Ўзбекистон ва Дунё янгиликлари
Хусусий веб-сайт сифатида расман 2018 йил 12 апрель куни ўз фаолиятини бошлади.
Яндекс.Метрика
Биз ҳақимизда дўстларингизга хабар беринг