Ҳайрли тун, Меҳмон!

Бугун 16-феврал 02:21

ЖАМИЯТ | ОЛАМ | ШОУ-БИЗНЕС | СПОРТ | ТЕХНОЛОГИЯ | LIFE STYLE

» UzFIFA.NET - Футбол Янгиликлари
» Шахло Ахмедованинг Телеграми
» Бизнинг Телеграм каналимиз

Одил Аҳмедов: "Катта иштиёқ эвазига Австралия тўсиғидан ўта оламиз"

. Қўшилган вақти: 19.01.2019, 11:30
. Кўрилди: . 84


Одил Аҳмедов: "Катта иштиёқ эвазига Австралия тўсиғидан ўта оламиз"


Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов Австралияга қарши ўйин олдидан ЎФА Матбуот хизматига ўз фикрларини билдиб ўтди.

"Японияга қарши терма жамоамиз яхши ўйнади. Аммо мағлубиятга учраш ҳамиша ёқимсиз. Футболда ғалаба билан мағлубият ёнма-ён юради. Терма жамоада ички муҳит аъло даражада, барча кейинги ўйинга тайёргарлик кўрмоқда. Олдинга қараб интилиш кераклигини барча яхши тушуниб турибди. 21 январь куни бизни жуда муҳим ўйин кутиб турибди, бу учрашувда фақат ғалаба учун майдонга тушамиз, бошқа йўл йўқ.

Осиё Кубогининг амалдаги соҳибини таслим этиш осон эмас, албатта. Австралия кучли терма жамоа. Аммо катта иштиёқ эвазига Австралия тўсиғидан ўта оламиз, деб ўйлайман. Ортимизда бутун Ўзбекистон қўллаб-қувватлаб турганини ҳис қилмоқдамиз. Бу бизга жуда катта куч бермоқда. Иложсиз нарсанинг ўзи йўқ!", - деди Одил Аҳмедов.




Манба: Zamin.uz

Тавсия Қиламиз

Copyright © 2018-2019
«7info.UZ»— Ўзбекистон ва Дунё янгиликлари
Хусусий веб-сайт сифатида расман 2018 йил 1-май куни ўз фаолиятини бошлади.
Яндекс.Метрика