Ҳайрли тонг, Меҳмон!

Бугун 21-май 09:42

ЖАМИЯТ | ОЛАМ | ШОУ-БИЗНЕС | СПОРТ | ТЕХНОЛОГИЯ | LIFE STYLE

» Бизнинг Телеграм каналимиз
» Шахло Ахмедованинг Телеграми

Гулнора Каримованинг собиқ турмуш ўртоғи унинг Швейцариядаги пулларига даъво қилмоқда

. Қўшилган вақти: 19.01.2019, 11:30
. Кўрилди: . 399


Гулнора Каримованинг собиқ турмуш ўртоғи унинг Швейцариядаги пулларига даъво қилмоқда


Гулнора Каримованинг собиқ турмуш ўртоғи Мансур Мақсудий Швейцариянинг Der Bund газетасига берган интервьюсида унинг Швейцариядаги пулларига даъво қилаётганини билдирди.

Нашрнинг маълумот беришича, Мақсудий америкалик бизнесмен бўлиб, биринчи президентнинг қизи билан турмуш қурган ва 10 йил бирга яшаган. Турмушлари бузилгач, унга ва укасига тегишли бўлган Ўзбекистондаги барча мулклари тортиб олинган. Уларнинг Coca-Cola Bottlers Uzbekistan қўшма корхонасидаги улуши эса воситачи фирма орқали Швейцариядаги Zeromax компаниясига ўтказилган.

Нашрда қайд этилишича, бу унинг илк интервьюсидир. Бунга қадар у ОАВ билан мулоқотдан ўзини олиб қочган.
Мақсудий компания Гулнора Каримовага тегишли бўлганини исботламоқчи.

Гулнора Каримова компанияда расман фаолият олиб бормаган. У 2009 йилда «Наша газета»га берган интервьюсида Zeromax компаниясига алоқаси йўқлигини таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, Гулнора Каримова қонун билан белгиланган тартибда жазо ўташни давом этмоқда. Ўзбекистон Бош прокуратурасининг маълум қилишича, у 2015 йилнинг августида қатор молиявий жиноятларда айбдор деб топилган ва 5 йилга шартли равишда озодликдан маҳрум этилган.«Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят судининг 2015 йил 21 августдаги ҳукми билан Каримова ўзи айбланган жиноятларни содир этишда айбдор деб топилди ва унга беш йилга озодликни чеклаш тарзидаги жазо белгиланган», дейилганди Бош прокуратура хабарида.






Манба: Zamin.uz

Тавсия Қиламиз

Copyright © 2019
«7info.UZ»— Ўзбекистон ва Дунё янгиликлари
Хусусий веб-сайт сифатида расман 2019 йил 1-январь куни ўз фаолиятини бошлади.
Яндекс.Метрика