Ҳайрли кун, Меҳмон!

Бугун 21-май 10:39

ЖАМИЯТ | ОЛАМ | ШОУ-БИЗНЕС | СПОРТ | ТЕХНОЛОГИЯ | LIFE STYLE

» Бизнинг Телеграм каналимиз
» Шахло Ахмедованинг Телеграми

Қутқарувчилар 5 кундан буён 100 метрли чуқурга тушиб кетган болани чиқара олишмаяпти

. Қўшилган вақти: 19.01.2019, 12:30
. Кўрилди: . 261


Қутқарувчилар 5 кундан буён 100 метрли чуқурга тушиб кетган болани чиқара олишмаяпти


Испанияда қутқарувчилар 13 январдан буён икки ёшли Хулен Розелони қутқаришга ҳаракат қилмоқда. У якшанба куни ота-онаси билан сайрга чиққан вақтида 100 метрли чуқурга тушиб кетган. Ҳодиса Малага провинциясида юз берган. Шу кундан буён унинг тирик эканлиги ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ, қидирув операцияси эса техник қийинчиликлар ва мутахассисларнинг чуқурга туша олмаслиги сабабли мураккаблашмоқда. Бу ҳақда Дарё хабар берди.

Вазиятни бутун Испания кузатмоқда — операцияга 100 дан ортиқ киши, шу жумладан, хорижлик муҳандислар қўшилган. Улар иложи борича тезроқ боланинг тахминий жойлашган жойига етиб боришга уринмоқда, бироқ боланинг шу вақтгача тирик эканлигига тўлиқ ишонч йўқ. Чуқурнинг диаметри 30 сантиметрдан ошмайди, уни кенгайтиришга уриниш эса чуқурнинг тубига яна тупроқ тушишига олиб келади.

Фото: TJournal
13 январь куни Хулен онаси, отаси ва амакиваччаси билан Малага яқинидаги уйларидан чиқиб, табиат қўйнида тамадди қилиш учун йўл олган. Қулай жойни топгач, ота-она тайёргарлик билан шуғулланган. Бироздан кейин боланинг онаси қўнғироқ қилиш учун бироз узоқлашган ва эридан болага қараб туришни сўраган.

Боланинг отаси айтишича, у гулхан учун ўтин йиғишга чалғиган, бола эса қаергадир югуриб кетган. Улар боланинг чуқурга йиқилганини кўрган. Бола йиқилганидан кейин унинг қичқиргани, кейин эса йиғлагани эшитилган. Кейин эса йиғлагани ҳам тўхтаган.

Қутқарувчиларнинг тахмин қилишича, Хулен 80 метр чуқурликда турибди. Айнан ана шу чуқурликда мутахассислар камера ёрдамида кўп миқдорда қум тўпланганини қайд этган. Айнан шу қум пастга тушишга халақит бермоқда. Юқорироқда эса ширинликлар пакети ва соч толалари топилган. ДНК таҳлили соч толаларининг йўқолган болага тегишли эканини кўрсатган. Унинг тириклиги ҳақида ҳеч қандай далил мавжуд эмас.






Манба: Zamin.uz

Тавсия Қиламиз

Copyright © 2019
«7info.UZ»— Ўзбекистон ва Дунё янгиликлари
Хусусий веб-сайт сифатида расман 2019 йил 1-январь куни ўз фаолиятини бошлади.
Яндекс.Метрика