Ҳайрли тун, Меҳмон!

Бугун 16-феврал 03:00

ЖАМИЯТ | ОЛАМ | ШОУ-БИЗНЕС | СПОРТ | ТЕХНОЛОГИЯ | LIFE STYLE

» UzFIFA.NET - Футбол Янгиликлари
» Шахло Ахмедованинг Телеграми
» Бизнинг Телеграм каналимиз

Жамшид Кенжаевни ўлдирганликда айбланаётганлар устидан суд иши бошланди

. Қўшилган вақти: 21.01.2019, 17:00
. Кўрилди: . 204


Жамшид Кенжаевни ўлдирганликда айбланаётганлар устидан суд иши бошланди


Фото: «Xabar.uz»
Ўтган йилнинг 8 август куни Тошкент шаҳар Юнусобод тумани, А.Қодирий кўчаси, 1-а-уйда жойлашган «Aurum» тунги клуби кириш эшиги олдида мудҳиш жиноят юз бергани ҳақида ўз вақтида хабар берилган эди. Ўша кунги мудҳиш жиноят натижасида эркин курашчи Жамшид Кенжаев вафот этганидан ҳам кўпчиликнинг хабари бор.

Бугун жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида айни шу жиноят юзасидан айбланаётганларга нисбатан суд жараёни бошланди. Унда тўрт нафар судланувчи (Шодали Қиличов, Саидазим Камолдинов, Алижон Хамраев ва Жаҳонгир Ёрқулов) «безорилик» ва «қасддан одам ўлдириш»да айбланмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди расмий вакили Азиз Обидовнинг «Xabar.uz»га маълум қилишича, мазкур жиноий иш жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди судьяси Сарвар Каримов раислигида ҳамда халқ маслаҳатчилари А.Нишонов ва М.Мирағзамовдан иборат суд таркибида кўриб чиқилмоқда.

Суд мажлисининг биринчи кунида иштирокчиларининг ҳозир бўлгани текширилди, суд таркиби, томонлар эълон қилинди. Шунингдек, судланувчиларга ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилди. Бу борадаги барча процессуал ҳаракатлар амалга оширилгач, суд тергови бошланганди. Бунда давлат айбловчиси айблов хулосасини ўқиб эшиттирди. Судланувчиларнинг кўрсатмалари тингланди.

Суд жараёни давом этмоқда. Суднинг кейинги мажлиси 23 январь соат 11.00 га белгиланди.




Манба: Zamin.uz

Тавсия Қиламиз

Copyright © 2018-2019
«7info.UZ»— Ўзбекистон ва Дунё янгиликлари
Хусусий веб-сайт сифатида расман 2018 йил 1-май куни ўз фаолиятини бошлади.
Яндекс.Метрика