Ҳайрли тонг, Меҳмон!

Бугун 21-май 09:44

ЖАМИЯТ | ОЛАМ | ШОУ-БИЗНЕС | СПОРТ | ТЕХНОЛОГИЯ | LIFE STYLE

» Бизнинг Телеграм каналимиз
» Шахло Ахмедованинг Телеграми

Энг оғриқли гўзаллик таомиллари (фото)

. Қўшилган вақти: 22.01.2019, 17:00
. Кўрилди: . 201


Энг оғриқли гўзаллик таомиллари (фото)


Гўзаллик қурбонлик талаб қилади, баъзида эса бу қурбонлик ортиқча ҳамдир, дея ёзмоқда Даракчи нашри.
Қуйида турли мамлакатлардаги гўзалликнинг оғриқли таомиллари билан танишишингиз мумкин.
Ҳабашистон

Ҳабашистоннинг мурси қабиласи аёллари ўз юзларини махсус пластинкалар билан безашади, яъни бу пластинкалар пастки лабга ўрнатилади. Пластинка қанчалик катта бўлса, аёл ёки қиз шунчалик гўзал ҳисобланади ва турмушга қичиш имконияти ҳам шунчалик кўп бўлади. Ушбу таомил минг йиллик ўтмишга бориб тақалади, аммо бугунги кунда ҳам қабилада ушбу амалиётни бажариб келаётганлар топилади.
Мьянма

Мьянмада гўзалликнинг юксаги узун бўйинлар ҳисобланади. Падаунг элати қизларининг беш ёшлариданоқ бўйинларига спирал металл симчивиқлар кийгизишади.

Ёш ўтган сари симчивиқ ўрами кўпайиб бораверади.
Шунингдек, мазкур халқ вакиллари Тайланд ҳудудида ҳам яшайдилар.
Хитой

Хитойда аёл ва қизлар оёқларини бинтлаш Х асрдан ХХ аср бошигача қўлланиб келинган. Қизларнинг оёқ бармоқлари бинт ёрдамида букилган, бу билан эса оёқнинг ўсиши тўхтатилган. Оқибатда қизлар мустақил ҳаракатланишдан маҳрум бўлишган. Лекин ўша пайтларда аёлларга бунинг кераги ҳам бўлмаган. Унинг вазифаси уйда ўтириб, эрининг ҳаётини фаровон этиш бўлган.

Кичик ўлчамдаги оёқли келинлар нақ олтинга тенг бўлган, шакли юқоридаги тарзда ўзгартирилган оёқлар эса олтин нилуфар ҳисобланган.






Манба: Zamin.uz

Тавсия Қиламиз

Copyright © 2019
«7info.UZ»— Ўзбекистон ва Дунё янгиликлари
Хусусий веб-сайт сифатида расман 2019 йил 1-январь куни ўз фаолиятини бошлади.
Яндекс.Метрика