Ҳайрли тонг, Меҳмон!

Бугун 21-май 09:50

ЖАМИЯТ | ОЛАМ | ШОУ-БИЗНЕС | СПОРТ | ТЕХНОЛОГИЯ | LIFE STYLE

» Бизнинг Телеграм каналимиз
» Шахло Ахмедованинг Телеграми

Дунёнинг энг қимматбаҳо брендлари маълум қилинди

. Қўшилган вақти: 22.01.2019, 21:00
. Кўрилди: . 210


Дунёнинг энг қимматбаҳо брендлари маълум қилинди


Brand Finance компанияси талқинига кўра, дунёнинг энг қимматбаҳо брендлари рейтингининг етакчи учталиги 2018 йил ичида ўзгармади. Amazon ҳамон етакчи бўлиб қолмоқда, ушбу бренд 187,9 млрд долларга баҳоланган (ўсиш 24,6 фоиз).

2-ўринни Apple (153,6 млрд, 5 фоиз ўсиш), 3-ўринни Google (142,7 млрд, 18,1 фоиз ўсиш) эгалламоқда.

Етакчи ўнталикдан АҚШнинг 7 та компанияси (юқорида қайд қилинган етакчи уч компаниядан ташқари Microsoft, AT&T, Facebook ва Verizon), Хитойнинг 2 та (ICBC ва China Construction Bank) ва Жанубий Кореянинг битта компанияси – Samsung ўрин олган (4-ўрин). Samsung компанияси бренди етакчи ўнталикда арзонлашган ягона компания бўлди (91,2 млрд доллар, 1,1 фоизга арзонлашган).

Мутахассислар энг кучли бренд сифатида Ferrari’ни эътироф этишган. Бунда кучлилик коэффициенти инвестициялар ва маркетинг, акциядорлик капитали ўлчами ва бу омилларнинг бизнеснинг самарадорлигига таъсири асосида ҳисоблаб чиқилади.

Бу борада 2-ўринни Россиянинг Сбербанки эгаллади. Кейинги ўринлар қуйидагича тақсимланган: Deloitte, WeChat, McDonald’s, Intel, Rolex, Neutrogena, Coca-Cola ва PwC.






Манба: Zamin.uz

Тавсия Қиламиз

Copyright © 2019
«7info.UZ»— Ўзбекистон ва Дунё янгиликлари
Хусусий веб-сайт сифатида расман 2019 йил 1-январь куни ўз фаолиятини бошлади.
Яндекс.Метрика