Ҳайрли тонг, Меҳмон!

Бугун 21-май 09:46

ЖАМИЯТ | ОЛАМ | ШОУ-БИЗНЕС | СПОРТ | ТЕХНОЛОГИЯ | LIFE STYLE

» Бизнинг Телеграм каналимиз
» Шахло Ахмедованинг Телеграми

Жанубий Корея қўшимча бўлимларда Баҳрайнни мағлубиятга учратди

. Қўшилган вақти: 22.01.2019, 21:30
. Кўрилди: . 207


Жанубий Корея қўшимча бўлимларда Баҳрайнни мағлубиятга учратди


Осиё Кубоги-2019 мусобақасининг нимчорак финалидан ўрин олган Жанубий Корея ва Баҳрайн терма жамоалари ўртасидаги учрашув ўз ниҳоясига етди.

Учрашув корейсларнинг устунлигида бошланди, биринчи бўлимда тўп назорати номинал мезбонлар томонида бўлди. Танаффус арафасида Ҳван Ҳи Чан жамоасини олдинга олиб чиқди.

Иккинчи бўлим ҳам кореяликларнинг назоратида бошланганди, бироқ тайм ўрталарига келиб, баҳрайнликлар ташаббусни қўлга олишга уринишди. Бунинг самараси ўлароқ, 77-дақиқада Муҳаммад Ал-Ромайҳи ммувозанатни тиклади.

Ўйинни асосий вақти дуранг билан якун топгач, қўшимча бўлимлар белгиланди.
Қўшимча таймларнинг биринчисига қўшиб берилган вақтда ўнг қанотдан узатилган тўпни боши билан дарвозага жойлаб қўйди ва корейсларга ғалаба келтирди.
Шу тариқа, Жанубий Корея чорак финалга йўл олди ва у ерда Қатар – Ироқ учрашуви ғолиби билан куч синашади.

Осиё Кубоги-2019
1/8 финал
Жанубий Корея – Баҳрайн 2:1 (1:0, 0:1, 1:0, 0:0)
Голлар:
1:0 – 43 Ҳван Ҳи Чан, 1:1 – 77 Ал-Ромайҳи, 2:1 – 105 Ким Жин Су.
Жанубий Корея – Ким Шин Гю, Ким Мин Чэ, Хон Чҳол (Ким Жин Су, 96), Ли Ён, Ким Ён Гвон, Хван Ин Бом (Ли Шин Ву, 89), Чон У Ё, Ли Чун Ён (Чу Се Чон, 68), Сон Ҳин Мин, Хван Ий Чо, Хван Хи Чан (Чи Дон Вон, 80).
Баҳрайн – Шуббар (Фардан, 102), Реда, Ал-Хайям, Ал-Шамсан, Саид, Марун (Ал-Хумайдан, 71), Рашид, Ал-Сафи, Али Маъдан (Ал-Хусайни, 57), Ал-Ромайҳи, Ал-Асуад.
Огоҳлантиришлар: Али Мадан (25), Реда (95).

Манба: www.uff.uz






Манба: Zamin.uz

Тавсия Қиламиз

Copyright © 2019
«7info.UZ»— Ўзбекистон ва Дунё янгиликлари
Хусусий веб-сайт сифатида расман 2019 йил 1-январь куни ўз фаолиятини бошлади.
Яндекс.Метрика