Ҳайрли кун, Меҳмон!

Бугун 21-май 10:20

ЖАМИЯТ | ОЛАМ | ШОУ-БИЗНЕС | СПОРТ | ТЕХНОЛОГИЯ | LIFE STYLE

» Бизнинг Телеграм каналимиз
» Шахло Ахмедованинг Телеграми

Қатар термаси Ироқни енгиб, кейинги босқичга йўл олди

. Қўшилган вақти: 22.01.2019, 23:30
. Кўрилди: . 246


Қатар термаси Ироқни енгиб, кейинги босқичга йўл олди


Осиё Кубоги-2019 мусобақасининг нимчорак финалидан ўрин олган Қатар ва Ироқ терма жамоалари ўртасидаги учрашув ўз ниҳоясига етди.
Учрашув ироқликларнинг устунлигида бошланди. Танаффусгача икки томонда ҳам бир нечта имкониятлар юзага келди.

Иккинчи бўлимни ҳам Ироқ вакиллари ҳужумлар билан бошлашди, бироқ биринчи бўлиб гол уриш қатарликларга насиб этди. Бассам Ал-Ровий 62-дақиқада жарима зарбасини қойилмақом ижро этиб, жамоасини олдинга олиб чиқди.

Шундан сўнг номинал меҳмонлар рақиб дарвозаси олдида босимни кучайтиришди, аммо ўйин якунига қадар ҳисоб ўзгармади.
Шу тариқа, Қатар сўнгги чорак финалчига айланди ва кейинги босқичда Жанубий Корея билан баҳс олиб боради.

Осиё Кубоги
1/8 финали

Қатар – Ироқ 1:0 (0:0, 1:0)
Голлар:
1:0 – 62 Ал-Ровий.

Қатар – Ал-Шииб, Педро Корреа, Ал-Ровий, Ҳассан, Салмон, Ховхи, Ҳатим, Мабидо, Алмоаз Али, Ал-Ҳайдос (Будиаф, 90), Акром Афиф.
Ироқ – Жалол Ҳассан, Али Мави, Ҳадим, Атияҳ (Сулака, 71), Иброҳим, Ҳади, Қадим, Башар Бонян, Тариқ (Ҳусний, 36; Довуд, 66), Ал-Саидий, Моҳанад Али.
Огоҳлантиришлар: Мадибо (11), Али (24), Иброҳим (39), Қадим (73), Ҳассан(84), Ҳади (86), Ал-Ровий (90+2).

Манба: www.uff.uz






Манба: Zamin.uz

Тавсия Қиламиз

Copyright © 2019
«7info.UZ»— Ўзбекистон ва Дунё янгиликлари
Хусусий веб-сайт сифатида расман 2019 йил 1-январь куни ўз фаолиятини бошлади.
Яндекс.Метрика