Ҳайрли кун, Меҳмон!

Бугун 19-август 17:26

ЖАМИЯТ | ОЛАМ | ШОУ-БИЗНЕС | СПОРТ | ТЕХНОЛОГИЯ | LIFE STYLE

» Бизнинг Телеграм каналимиз
» Шахло Ахмедованинг Телеграми

9 февралдан Ўзбекистонда яна ёғингарчилик бошланади

. Қўшилган вақти: 05.02.2019, 12:00
. Кўрилди: . 693


9 февралдан Ўзбекистонда яна ёғингарчилик бошланади


4-5 февралда Волгабўйи ҳудудларидан совуқ антициклон кириб келади. Республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади. Баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача, баъзида эса 23-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 5 февралга кечаси ва кундузи 0-5 даража илиқ, баъзи жойларда 2 даража совуққача пасаяди, деб хабар бермоқда ФВВ.

6 февралда республиканинг кўпчилик ҳудудларида ёғингарчилик тўхтайди, фақат Тошкент, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларининг баъзи жойларида бироз қор ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ-3 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.

7-8 февралда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати 7 февралда кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ; 8 февралда кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.

9 ва 10 февралдан яна Волгабўйи ҳудудларидан ҳаво массаларининг кириб келиши кутилмоқда, бунинг натижасида республика бўйича баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Ҳаво ҳарорати кечалари 0-5 даража совуқ, кундуз кунлари 3-8 даража илиқ атрофида бўлади.






Манба: Zamin.uz

Тавсия Қиламиз

Copyright © 2019
«7info.UZ»— Ўзбекистон ва Дунё янгиликлари
Хусусий веб-сайт сифатида расман 2019 йил 1-январь куни ўз фаолиятини бошлади.
Яндекс.Метрика