Ҳайрли кун, Меҳмон!

Бугун 26-апрел 15:23

ЖАМИЯТ | ОЛАМ | ШОУ-БИЗНЕС | СПОРТ | ТЕХНОЛОГИЯ | LIFE STYLE

» Бизнинг Телеграм каналимиз
» Шахло Ахмедованинг Телеграми

Турк сериаллари ортидаги ҳақиқатлар...

. Қўшилган вақти: 07.02.2019, 10:15
. Кўрилди: . 597


Турк сериаллари ортидаги ҳақиқатлар...


Пасткашлик, разиллик, макр-ҳийлалар, ҳасад ва кўролмаслик, бировнинг устидан босиб ўтиб, ўз манфаатига эришиш, ўзгалар номидан ёлғон-яшиқ гаплар тўқиб, бировникини ўзиники қилиб олишга уриниш аслида аёл кишига нисбатан ҳам ҳаром ва манфур иш ҳисобланади. Ўзини заррача ҳурмат қилмайдиган кимсаларгина бундай балчиққа булғанишдан ор қилмайдилар. Аммо, бу санаганларимиз эркак кишиларда бўлса, инсоннинг ўлгани яхши бўлиб қолар экан. Чунки, бу ҳолатни кўриб ҳам кишининг юраги нафратдан ёрилиб кетай дейди.

Мен тушунмайдиганим, турк сериалларида худди шу разолатлар оддий ҳолатдек кўрсатилади. Одамлар икки хил оламда яшайдилар. Уларнинг зоҳири ёлғон ва макр-ҳийлалардан иборат. Яна бу ишлар эркагу аёл томонидан баб-баробар амалга оширилади. Режиссёрлар ё касал ёки кўпчилик кўкларга кўтарадиган бу юртдаги маиший аҳвол, ички ҳолат ростдан ҳам шундай тубанлашиб кетган. Аллоҳ таолога ҳамдлар булсинки, ҳали бундай разолат бизнинг юртларда бу қадар урчимаган. Бўлса ҳам фақат баъзи хотинлар орасида бўлиши мумкин, эркаклар орасида эмас. Мутаассиблик эмас бироқ, одамларимизнинг фитрати анча тозароқ, менимча.

Алишер СУЛТОНХЎЖАЕВ

Манба: Azon.uz






Манба: Zamin.uz

Тавсия Қиламиз

Copyright © 2019
«7info.UZ»— Ўзбекистон ва Дунё янгиликлари
Хусусий веб-сайт сифатида расман 2019 йил 1-январь куни ўз фаолиятини бошлади.
Яндекс.Метрика