Ҳайрли тун, Меҳмон!

Бугун 16-феврал 02:40

ЖАМИЯТ | ОЛАМ | ШОУ-БИЗНЕС | СПОРТ | ТЕХНОЛОГИЯ | LIFE STYLE

» UzFIFA.NET - Футбол Янгиликлари
» Шахло Ахмедованинг Телеграми
» Бизнинг Телеграм каналимиз

“Браво” жамоасининг лицензияси бекор қилинадими?

. Қўшилган вақти: 09.02.2019, 06:45
. Кўрилди: . 579


“Браво” жамоасининг лицензияси бекор қилинадими?


Жорий йилнинг февраль ойи сўнгида “Браво” жамоасининг лицензиясини бекор қилиш масаласи кўриб чиқилади. Бу ҳақда “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси раҳбари Одилжон Абдуқаҳҳоров матбуот анжумани вақтида маълум қилди, деб хабар беради Kun.uz нашри.


Одилжон Абдуқаҳҳоров

“Бизга маълумки, кези келганда ман-ман деган хонандалар концертига чипталар сотилмай қолади, бироқ ёшлар учун севимли бўлиб бораётган “Миллион”, “Дизайн”, “Браво” каби жамоаларнинг концерт дастурларида, ўн кун бўлса ҳам, зал томошабинларга тўла бўлади. Агарда ёшлар у жамоаларга эргашадиган бўлса, биз улардан жамиятимиздаги ижтимоий масалаларни кўтариб чиқишда фойдалансак бўлади. “Браво”нинг охирги концертида чиндан ҳам оила даврасида кўриб бўлмайдиган қўпол ҳазиллар мавжуд. Бизга концертдан аввал сценарий топширилганда, у ҳазиллар йўқ эди. Концертнинг биринчи кунида Кенгаш томонидан айнан ўша ҳазилларга эътироз билдирилди ва кейинги кунларда у ҳазиллар олиб ташланди. Бироқ диск айнан биринчи кунда ёзиб олинган концерт дастури билан тарқалди. Муассаса томонидан ушбу масала сценарий бузилиш ҳолати деб топилди. Навбатдаги кенгашда энди “Браво” жамоасининг фаолиятини якунлаш ёки давом эттиришга рухсат бериш масаласи кўриб чиқилади”, — дея қайд этган “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси директори Одилжон Абдуқаҳҳоров.




Манба: Zamin.uz

Тавсия Қиламиз

Copyright © 2018-2019
«7info.UZ»— Ўзбекистон ва Дунё янгиликлари
Хусусий веб-сайт сифатида расман 2018 йил 1-май куни ўз фаолиятини бошлади.
Яндекс.Метрика