Ҳайрли кун, Меҳмон!

Бугун 19-август 17:57

ЖАМИЯТ | ОЛАМ | ШОУ-БИЗНЕС | СПОРТ | ТЕХНОЛОГИЯ | LIFE STYLE

» Бизнинг Телеграм каналимиз
» Шахло Ахмедованинг Телеграми

Бахтлимисиз, азизим?..

. Қўшилган вақти: 09.02.2019, 21:00
. Кўрилди: . 483


Бахтлимисиз, азизим?..


Одатда икки киши бир жойда ўтириб қолса, мол-давлат, дунё матоҳларидан бошқа арзирли мавзу топилмайди суҳбат учун. Шукр ва миннатдорчилик ифодаланган жумлаларни ҳар доим ҳам эшитавермаймиз. Синглим билан суҳбатларимиз ҳам шундай кечарди. Кўз-кўзга тушиб учрашгани дақиқамиздан синглим оилавий етишмовчиликлардан ўксиниб, “бошқалардай мазза қилиб” яшолмаётганидан нолигани нолиган эди. Ҳар қанча уринсам ҳам барибир синглимдаги тушкун кайфият ўрнини шукроналик ва қувончга тўлдиролмасдим.

Бир куни унинг илтимоси билан бозорга тушдик. Йўлдан ўтаётганимизда катта тезликда келаётган машина бизни уриб юборди. Бир неча чақирим нарига бориб тушдик. Атроф шовқин-сурон бўлиб кетди. Ерда ҳуш беҳуш ётганимда синглимнинг “оёғим” дея инграгани узоқдан қулоғимга чалингандай бўлди. Шу бўйи касалхонада кўзимни очдим. Тиббий текширувлар менда бош мия чайқалиши ва оёқ суягим дарз кетгани, синглимда ҳам мия чайқалиши ва оёғи синганини аён қилди.

Касалхонада ётганмизда синглимга қараб:
— Мен яна юриб кетаманми?-дея ўкинч билан сўрардим. Ўйга ботиб, менга таскин беришга уринаётган синглимга: - Биласанми, ҳозир худди ёш боладек чопқиллаб қийқиргим, дарахтларни қучоқлагим, ерга тўкилган баргларни ғижимлаб, “Шитир”лашига мафтун бўлгим келяпти,- дея йиғлардим...

Касал бўлганимизда ҳаёт қадрини, яшаш завқини ҳис қилар эканмиз. Бетоб бўлиб бўлиб қолганимизда БАХТли бўлиш учун фақат соғликнинг ўзи етарли эканини мулоҳаза қиламиз. Ҳар куни шошилиб ишга борамиз. Шошилиб уйга қайтамиз. Кўча-кўйдаги гўзалликларни, кўз қувнатадиган маназараларни қўя турайлик, ҳатто ўз ҳовлимизда очилган атиргулни ҳам хотиржам, завқ билан ҳидламаймиз. Бахт деганда кўз олдимизга ҳашаматли уй, сўнгги русумдаги автомашина, бежирим, қимматбаҳо кийимлару тақинчоқларни тушунамиз. Бахт бизга майда ва жўн туюлган ҳолатлардалигини тафаккур қилмаймиз. Оёғимиз юраётгани, кўзимиз кўраётгани, бурнимиз ҳидлаётгани, қалбимиз ҳис қилаётгани, қорнимиз тўқлиги, устимизда бир эмас, бир нечта кийимимиз борлиги, яқинларимиз, оиламиз, фарзандларимиз борлиги ва уларнинг соғ-саломатлигини ҳар доим ҳам бахт санайвермаймиз. Қаранг, бахтиёрман дейишга арзирли қанча нарсамиз бор экан. Шукрини тинмай адо этишга муносиб неъматларимиз саноқсиз экан. Биз эса ношукрликда нолиш ва қачон бойиб кетиш ташвиши билан азиз умрни совуриб ўтяпмиз...

Кубро БУЮК

Манба: Azon.uz






Манба: Zamin.uz

Тавсия Қиламиз

Copyright © 2019
«7info.UZ»— Ўзбекистон ва Дунё янгиликлари
Хусусий веб-сайт сифатида расман 2019 йил 1-январь куни ўз фаолиятини бошлади.
Яндекс.Метрика