Ҳайрли кун, Меҳмон!

Бугун 26-апрел 15:34

ЖАМИЯТ | ОЛАМ | ШОУ-БИЗНЕС | СПОРТ | ТЕХНОЛОГИЯ | LIFE STYLE

» Бизнинг Телеграм каналимиз
» Шахло Ахмедованинг Телеграми

Роналду ўз шахсий рекордини янгилаб, Италия А серияси тарихига кирди

. Қўшилган вақти: 11.02.2019, 14:15
. Кўрилди: . 279


Роналду ўз шахсий рекордини янгилаб, Италия А серияси тарихига кирди


«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду А Сериянинг 23-турида «Сассуоло» дарвозасини ишғол этди, учрашув унинг жамоаси фойдасига 3:0 ҳисобида якун топди.

Эътиборлиси, Роналду Италия чемпионатида қаторасига тўққизинчи сафар ўйинида гол муаллифи бўлмоқда. Бу – нафақат унинг шахсий карьерасидаги, балки А Серия тарихидаги энг узоқ серия ҳисобланади.

Шу билан бирга, португалиялик юлдуз 2018/19 мавсумидаги барча мусобақаларда урган голларини сонини 20 тага етказди. У қаторасига 13-мавсумда камида 20 та тўп киритиб келмоқда. Криштиану «Манчестер Юнайтед» сафида 3 мавсум, «Реал»да 9 мавсум давомида 20 ва ундан кўпроқ марта рақиб дарвозасини ишғол этган.

Эслатиб ўтамиз, Роналду А Серия тўпурарлар рўйхатини бошқармоқда. Унинг ҳисобида 23 ўйинда урилган 18 та гол ва 7 та самарали пас бор.






Манба: Zamin.uz

Тавсия Қиламиз

Copyright © 2019
«7info.UZ»— Ўзбекистон ва Дунё янгиликлари
Хусусий веб-сайт сифатида расман 2019 йил 1-январь куни ўз фаолиятини бошлади.
Яндекс.Метрика