Ҳайрли кун, Меҳмон!

Бугун 19-август 17:46

ЖАМИЯТ | ОЛАМ | ШОУ-БИЗНЕС | СПОРТ | ТЕХНОЛОГИЯ | LIFE STYLE

» Бизнинг Телеграм каналимиз
» Шахло Ахмедованинг Телеграми

Ихтиёр Абдуллаев ДХХ раиси лавозимидан кетди

. Қўшилган вақти: 11.02.2019, 14:45
. Кўрилди: . 309


Ихтиёр Абдуллаев ДХХ раиси лавозимидан кетди


Ихтиёр Абдуллаев Давлат хавфсизлик хизмати раиси лавозимини тарк этди. Бу ҳақда Kun.uz нашри хабар бермоқда.
Қайд этилишича, И.Абдуллаев саломатлиги туфайли Давлат хавфсизлик хизмати раиси лавозимидан озод этилган.

Ихтиёр Абдуллаев 1966 йилда 22 май куни Фарғона вилоятининг Учкўприк туманида туғилган. 2015 йил 21 апрелдан 2018 йил 31 январга қадар Ўзбекистон бош прокурори лавозимида бўлган. 2018 йил 31 январь куни Миллий хавфсизлик хизмати раиси лавозимига тайинланган.

Ўз навбатида, генерал-лейтенант Абдусалом Абдумавлонович Азизов Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси лавозимига тайинланган. Бу ҳақдаги маълумотни Kun.uz манбаси тасдиқлади.


Абдусалом Абдумавлонович Азизов

У аввалроқ ўз лавозимидан озод этилган Ихтиёр Абдуллаев ўрнини эгаллади. Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Қуролли Кучлар академиясида ўтказилган йиғилиш вақтида бу ҳақда маълумот берган.

Абдусалом Азизов 1960 йил 20 январь куни Тошкент шаҳрида туғилган. 2005-2006 йй. - Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи, 2006-2006 йй. - „Ўзбекнефтгаз“ миллий холдинг компанияси раиси, 2006-2008 йй. - „Ўзнефтмаҳсулот“ акциядорлик жамияти раиси, 2008-2009 йй. - Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон Футбол Федерацияси вице-президенти, 2009-2017 йй. — Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, 2017-2017 йй. — Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири, 2017 йил 4 сентябрдан — Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири.






Манба: Zamin.uz

Тавсия Қиламиз

Copyright © 2019
«7info.UZ»— Ўзбекистон ва Дунё янгиликлари
Хусусий веб-сайт сифатида расман 2019 йил 1-январь куни ўз фаолиятини бошлади.
Яндекс.Метрика