Ҳайрли тун, Меҳмон!

Бугун 16-феврал 02:23

ЖАМИЯТ | ОЛАМ | ШОУ-БИЗНЕС | СПОРТ | ТЕХНОЛОГИЯ | LIFE STYLE

» UzFIFA.NET - Футбол Янгиликлари
» Шахло Ахмедованинг Телеграми
» Бизнинг Телеграм каналимиз

«Ўзбектелеком» кўчма акциялар билан тўғри маҳаллаларга келмоқда

. Қўшилган вақти: 11.02.2019, 17:00
. Кўрилди: . 63


«Ўзбектелеком» кўчма акциялар билан тўғри маҳаллаларга келмоқда


Абонентларни хизматларга улаш бўйича кўчма акциялар давом эттирилмоқда, деб хабар берди «Ўзбектелеком» АК матбуот хизмати.

Ўтган дам олиш кунлари пойтахтимизнинг бир неча туманлари маҳаллаларида «Ўзбектелеком» АК кўчма сотувлар ва хизматлар офислари иши ташкил этди. «Ўзбектелеком» АК филиаллари ходимлари абонентларни хизматларга улаш бўйича акцияни мусиқа ва аниматорлар билан ёрқин байрам тадбири сифатида ташкил этишди.

Эрта тонгдан акция тадбирлари Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур, Миробод, Яккасарой, Яшнабод туманларида ўтказилди.
Абонентларни хизматларга улаш бўйича бундай кўчма акциялар вилоятларда ҳам ўтказилмоқда. Жумладан, шу кунларда акция Гулистон ва Фарғонада ўтказилди. Кўчма акциялар географияси ва сони доимий равишда кенгайиб бормоқда.

Мазкур туманлар аҳолиси компания хизматлари билан танишишлари ва шу ернинг ўзида шартнома тузишлари учун ўз хонадонларидан ҳовлига чиқишларининг ўзи етарли бўлди.

Бундан ташқари, «Ўзбектелеком» АК томонидан юқори тезликдаги интернетга – оптик алоқа линиялари орқали 95 фоиз чегирма билан уланишда янги абонент қурилмасини тақдим этиш бўйича акция ўтказилмоқда.

Аввал хабар берганимиздек, «Ўзбектелеком» АК янги уй эгалари учун кўчма сотувлар ва уланиш офисларини ташкил этмоқда. Бу хонадон эгалари шундоққина ҳовлига чиқиб, шартнома тузишлари, хизматлар тўловини амалга оширишлари, акция бўйича чегирма билан абонент қурилмасига эга бўлишлари ва шу ернинг ўзида хизматларга уланишлари учун жуда қулай имконият. Ҳеч қаерга боришнинг хожати йўқ.

«Ўзбектелеком» мамлакатимиз бўйлаб, ҳар бир маҳалла, ҳар бир уйга ташриф буюришга ҳаракат қилмоқда.




Манба: Zamin.uz

Тавсия Қиламиз

Copyright © 2018-2019
«7info.UZ»— Ўзбекистон ва Дунё янгиликлари
Хусусий веб-сайт сифатида расман 2018 йил 1-май куни ўз фаолиятини бошлади.
Яндекс.Метрика