Ҳайрли кеч, Меҳмон!

Бугун 20-март 18:52

ЖАМИЯТ | ОЛАМ | ШОУ-БИЗНЕС | СПОРТ | ТЕХНОЛОГИЯ | LIFE STYLE

» Бизнинг Телеграм каналимиз
» Шахло Ахмедованинг Телеграми

Қўбиз яралишига ғайбдан келган ишора асос бўлганми?

. Қўшилган вақти: 15.03.2019, 14:30
. Кўрилди: . 159


Қўбиз яралишига ғайбдан келган ишора асос бўлганми?


Қўбиз қорақалпоқ халқининг энг қадимий, шу билан бирга, энг севимли миллий чолғу асбобидир. Унинг садосини мунгли, деганлар адашади, аксинча, ноласида ўзгача сеҳр, жозиба бор. Шундан бўлса керак, қўбизнинг майин оҳанглари жон қулоғингизга сингиб, хаёлларингизни чексиз кенгликлар, ўркач-ўркач барханлару, шовуллаб турган денгиз тўлқинлари томон олиб кетади.

Манбаларда келтиришича, қўбиз Сопбасли Сипира жиров томонидан яратилган. Бунга ғайбдан келган ишора асос бўлган.

Ривоятларга қараганда, жиров чорвадор кўчманчи халқнинг руҳиятига мос, уларнинг дарду ташвишлари, қувонч-шодликларини бера оладиган чолғу асбоби яратиш устида кўп изланади. Ҳар хил асбоблар ясаб кўради. Аммо ўзи кутган оҳанг сираям чиқавермайди. Кўнгли тўлмайди.

Қўли ишга бормай юрган кунларнинг бирида жиров туш кўради. Тушида бир суҳбатга гувоҳ бўлиб қолади. Улар айтаётганмиш, жиров билмайдики, тўқайда тўнғиз қашиниб турган дарахт бор. Қўбизни шу ёғочидан ясаб, торларини отнинг думидан тортса, унинг товуши эшитган одамни мафтун қилиб қўяди.

Сопбасли Сипира жиров уйғониб кетиб, тўқайга кирса, иккита тўнғиз жийда дарахтига қашиниб турганмиш. У дарҳол шу дарахт ёғочидан тушида аён бўлган шаклни ясаб, от думидан тор тортади. Чалиб кўрсаки, ўзи излаган, кутган оҳанг...

- Бу бир ривоят, қанчалик ҳақиқатга яқин билмадиму, аммо ҳозир ҳам қўбиз фақат жийда дарахтидан ясалиб, от думи ва ёли тор сифатида фойдаланилади, - дейди чимбойлик тажрибали ҳунарманд Азат Пирниязов. - Усталар қўбиз ясашга устозининг оқ фотиҳасини олгандан сўнггина қўл урушидаям, унинг оддий мусиқа асбоби эмаслигини англатади. Масалан, мен бу бахтга ўн олти йиллик изланишларим туфайли эришганман.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан ташкил этилган инфо-тур доирасида Чимбой туманида бўлиб, ҳунармандлар фаолияти билан яқиндан танишдик.






Манба: Zamin.uz

Тавсия Қиламиз

Copyright © 2019
«7info.UZ»— Ўзбекистон ва Дунё янгиликлари
Хусусий веб-сайт сифатида расман 2019 йил 1-январь куни ўз фаолиятини бошлади.
Яндекс.Метрика