Ҳайрли тонг, Меҳмон!

Бугун 17-октябр 08:14

ЖАМИЯТ | ОЛАМ | ШОУ-БИЗНЕС | СПОРТ | ТЕХНОЛОГИЯ | LIFE STYLE

» Қизлар йигитингизни сехрлаб олинг...
» 7 кунда ажойиб соқол ўстириш

Aмакиваччалар билан жинсий алоқа қилган қиз икки йилга озодликдан маҳрум бўлди

. Қўшилган вақти: 13.05.2018, 21:39
. Кўрилди: . 4365

Aмакиваччалар билан жинсий алоқа қилган қиз икки йилга озодликдан маҳрум бўлди

4 май куни жиноят ишлари бўйича Сурхондарё вилояти Қизириқ туман суди, Қизириқ тумани педагогика коллежи биносида, очиқ сайёр суд мажлиси ўтказди. Б.Мамадаминов раислигидаги судда янги туғилган чақалоғини ўлдириб, каналга ташлаб юборган коллеж ўқувчиси Н.Т.нинг иши кўриб чиқилди. Суднинг маълум қилишича, коллеж ўқувчиси Жиноят кодексининг 99-моддаси (Онанинг ўз чақалоғини қасддан ўлдириши) билан айбланганди.

Судланувчи Н.Т. 1999 йил 6 май куни Қизириқ туманида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта, турмушга чиқмаган, муқаддам судланмаган, Қизириқ педагогика коллежининг 2-босқич талабаси.

Н.Т.нинг сўзларига кўра, у 2016 йил ноябрь ойида Шеробод туманида яшовчи Ў.Б. билан танишиб, у билан доимий телефонда гаплашиб юрган. 2017 йил март ойи охирларида ярим тунга яқин Н.Т. яшовчи уйда улар учрашган ва ихтиёрий равишда жинсий алоқада бўлган.

Бу ҳолат икки ойдан сўнг яна такрорланган. Май ойида Н.Т. Ў.Б.нинг амакиваччаси А.Б. билан танишган. А.Б.нинг сўзларига кўра, май ойининг ўрталарида ва июнь ойининг бошида у икки бор Н.Т. билан жинсий алоқада бўлган. Ў.Б. Н.Т. амакиваччаси билан учрашиб юрганидан хабар топгач, қиз билан гаплашмай қўяди.

Қиз ҳомиладорлигини сезиб қолгач, 2017 йил декабрида А.Б.га телефон қилиб, ҳомиладорлигини айтади. А.Б. бола ўзидан бўлганини тан олмайди ва Н.Т.нинг амакиваччаси Ў.Б. билан учрашганини эслатиб қўяди. Ҳомила катталашавергач, қиз амакиваччаларга яна телефон қилади ва ҳомилани тушириш учун уни Шерободдаги касалхонада УЗИга туширишларини сўрайди. 2018 йил январида Ў.Б ва А.Б. Шерободдаги касалхонада Н.Т.ни УЗИ аппаратига туширади.

Текширув ҳомила 6 ойлик бўлганини кўрсатган. Шифокор уларга ҳомила катталиги, унинг туғилишига оз қолгани учун аборт қилишнинг имкони йўқлигини айтади. Йигитлар қизни ўз маҳалласига олиб бориб қўйиб, «Биз сени танимаймиз» деб кетади ва Н.Т. билан ортиқ гаплашмайди. Қиз ҳомиладорлигини оиласи ва бошқалардан яшириш учун уйида ва коллежда қалин кийиниб юради.

Н.Т. 28 февраль куни соат 9:00 ларда қаттиқ оғриқ ҳис қилиб, ўзи ётадиган хонада бақира бошлайди. Хонага кирган онасига ҳамма жойи оғриётганини айтади. Онаси унга оғриқ қолдирадиган дори бериб чиқиб кетади. Н.Т.да оғриқ кучайиб, туғруқ бошланади. У ҳеч кимнинг ёрдамисиз ўғил бола чақалоқни дунёга келтиради. Чақалоқнинг киндигини қўли билан узиб олади.

Биров бола туғилганини билиб қолмасдан болани ўлдириш фикри пайдо бўлади. Қизил рангли лозимининг ярмини йиртиб, мато ёрдамида болани бўғиб ўлдиради. Кейин ўлдирган чақалоғини сув оқизиб кетиши учун уйи ёнидаги жарликдаги кўлга отиб юборади. Сўнг уйига бориб ҳеч нарса бўлмагандай ухлайди.

7 март куни шу маҳаллада яшовчи А.Р. балиқ овлаш мақсадида кўлга балиқ овлаш учун келганида 3—4 метрлар узоқликдаги чақалоқ мурдасини кўриб қолади. Қармоқ ёрдамида чақалоқ мурдасини тортиб олади. Чақалоқ киндиги кесилмаган, бўйнида бўғиб боғланган мато бўлаги бўлган ҳолатда эди. А.Р. зудлик билан туман ИИБга хабар қилди.

Сурхондарё вилоят СТЭБнинг 7 мартдаги 44-сонли хулосасида, эркак жинсига мансуб чақалоқнинг ўлими бўйин аъзолари ва юқори нафас йўлларининг ўтмас юмшоқ жисм билан сиқилишидан кейинги механик асфиксия, киндикнинг йўлдошдан нотўғри ажратилганлиги, ички аъзоларининг веноз тўлақонлиги, талоқнинг камқонлиги, плевра варақлари ва юрак эпикарди остига майда нуқтали қон қуйилишлари, ўпка ва мия шиши натижасида келиб чиққанлиги кўрсатилган.

Ў.Б., А.Б. ва қизнинг онаси Г.О. Н.Т. ўғил фарзанд туғиб, кейин уни ўлдириб, кўлга ташлаб юборганини ИИБга чақирилганидан сўнг хабар топган. Г.О. қизи қачон ва кимдан ҳомиладор бўлиб қолганини билмаслиги, болани дунёга келтириб, кейин уни ўлдирганидан ҳам бехабар бўлганини маълум қилган. Н.Т.нинг онаси қизининг лозимининг иккинчи бўлагини терговга тақдим қилди.

12 март куни ИИВ сайтида Н.Т. содир этган жиноят ва унинг қўлга олинганлиги ҳақида хабар чоп этилди.
Судда Н.Т. шарманда бўлишидан уялиб, ушбу ишни қилганлиги, қилмишидан пушаймонлиги ва ёшини инобатга олиб, қонунда белгиланган енгиллик беришни сўради.

Суд, судланувчи Н.Т.га нисбатан жазо тури ва миқдорини белгилашда унинг айбига иқрорлиги, қилмишидан пушаймонлиги, ёшини ва аёл киши эканлиги жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар, жиноят ожиз аҳволдаги шахсга нисбатан содир этилганлиги оғирлаштирувчи ҳолат деб топиб, судланувчининг шахсини, содир қилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини ва хусусиятини, жиноятни содир қилгунга қадар ва ундан кейинги хулқ-атворини ҳамда кенг жамоатчиликнинг фикрларини эътиборга олиб, унга қонун санкциясида кўрсатилган озодликни чеклаш жазосини тайинлашни, шунинг билан биргаликда унинг зиммасига қўшимча тақиқларни юклашни лозим топди.

Н.Т.га сутканинг соат 18:00 дан 07:00 гача яшаш жойидан чиқиши чекланган ҳолда 2 (икки) йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди. Шунингдек, унинг кафе, ресторан ва бошқа бу каби овқатланиш масканларига бориши, Қизириқ тумани ҳудудидан чиқиб кетиши, назорат қилувчи органнинг рухсатисиз яшаш ва иш жойларини ўзгартириши тақиқланди.

Суд ҳукмида ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг Сурхондарё вилоят прокуратурасининг депозит ҳисоб рақамига топширилган Н.Т.нинг 6 миллион сўм гаров пул маблағлари онасига қайтарилиши, Сурхондарё вилоят прокуратурасининг ашёвий далиларни сақлаш хонасида сақланаётган қизил рангли аёллар лозимининг бир бўлаги, Г.О. томонидан тақдим этилган иккинчи мато бўлаги ва хонадондан олинган кўрпача тегишли тартибда йўқ қилиниши белгилаб қўйилди.

манба: https://daryo.uz/

7info.uz: Хабар ва янгиликларни Telegram`да ҳам кузатиб боринг



ТЕГЛАР: aмакиваччалар, билан, жинсий, алоқа, қилган, йилга, озодликдан, маҳрум, бўлди,

Тавсия Қиламиз

Кўп Ўқилганлар

7info.uz
Copyright © 2018
«7info.UZ»— Ўзбекистон ва Дунё янгиликлари
Хусусий веб-сайт сифатида расман 2018 йил 12 апрель куни ўз фаолиятини бошлади.
Яндекс.Метрика
Биз ҳақимизда дўстларингизга хабар беринг