Ҳайрли кун, Меҳмон!

Бугун 14-август 11:43

ЖАМИЯТ | ОЛАМ | ШОУ-БИЗНЕС | СПОРТ | ТЕХНОЛОГИЯ | LIFE STYLE

» Hala-Madrid.Uz - "Реал Мадрид" мухлислари сайти
» Миллий Арт жамоасининг концерти
» Қоринни 1 ҳафтада йўқотиш...
» Xikoyalar.Ru - Севимли хикоялар

Жиззахда эшакфурушлар устидан ҳукм ўқилди

. Қўшилган вақти: 16.05.2018, 23:39
. Кўрилди: . 897

Жиззахда эшакфурушлар устидан ҳукм ўқилди

2018 йилнинг 11 апрель куни жиноят ишлари бўйича Шароф Рашидов туман судида фуқароларга тегишли эшакларни ўғирлаб, терисини сотиш билан шуғулланган беш нафар йигит устидан суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда жиноят ишлари бўйича Шароф Рашидов туман суди раиси Ғиёсиддин Ялгашев хабар берди.

Тергов жараёнларида туман ҳудудида истиқомат қилувчи 1986 йилда туғилган Д.Р., 1998 йилда туғилган Ш.Б., 1980 йилда туғилган Ш.Н. ҳамда вояга етмаган, 2002 йилда туғилган А.К. ва Л.О. йигирмага яқин эшакни аҳоли хонадонларидан ўғирлаб, махсус жойда сўйиб, терисининг донасини фуқаро Б.Мга 150 минг сўмдан сотгани аниқланган.

Суд ҳукмига кўра, жиноят кодексининг бир қатор моддалари билан айбдор деб топилган фуқароларга қонун доирасида жазо берилди. Жиноят кодексининг тегишли моддаларига биноан судланувчи Д.Рга 4 йил, Ш.Б. ва Ш.Нга 3,6 муддатга озодликни чеклаш жазоси берилди.

Вояга етмаган А.К ҳамда Л.О.га эса жиноят кодексининг 57-моддаси қўлланиб, бир йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

7info.uz: Хабар ва янгиликларни Telegram`да ҳам кузатиб боринг



ТЕГЛАР: жиззахда, эшакфурушлар, устидан, ўқилди,

Тавсия Қиламиз

Кўп Ўқилганлар

7info.uz
Copyright © 2018
«7info.UZ»— Ўзбекистон ва Дунё янгиликлари
Хусусий веб-сайт сифатида расман 2018 йил 12 апрель куни ўз фаолиятини бошлади.
Яндекс.Метрика
Биз ҳақимизда дўстларингизга хабар беринг