Ҳайрли кун, Меҳмон!

Бугун 14-август 11:43

ЖАМИЯТ | ОЛАМ | ШОУ-БИЗНЕС | СПОРТ | ТЕХНОЛОГИЯ | LIFE STYLE

» Hala-Madrid.Uz - "Реал Мадрид" мухлислари сайти
» Миллий Арт жамоасининг концерти
» Қоринни 1 ҳафтада йўқотиш...
» Xikoyalar.Ru - Севимли хикоялар

Шавкат Мирзиёев: «5 миллиард долларлик шартномаларни имзоладик»

. Қўшилган вақти: 16.05.2018, 23:41
. Кўрилди: . 522

Шавкат Мирзиёев: «5 миллиард долларлик шартномаларни имзоладик»

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трампнинг таклифига биноан рафиқаси билан 2018 йил 15 май куни илк расмий ташриф билан Вашингтонга борди.

16 май куни Оқ уйда Шавкат Мирзиёевни АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашди.

Шавкат Мирзиёев таклиф учун миннатдорлик билдириб, АҚШ Ўзбекистонни изчил қўллаб-қувватлаб келаётганини таъкидлади. Президентнинг маълум қилишича, ташрифнинг биринчи кунида 5 миллиард долларлик шартномалар имзоланган.

«Ўтган 1,5 йил ичида муносабатларимизда туб бурилиш ясалди. Америкадан жуда кўп янги ва юқори технологияларни харид қилмоқдамиз. Бугун эса АҚШнинг етакчи компаниялари билан тахминан 5 миллиард доллар қийматидаги шартномаларни имзоладик. Бу – биз бошлаган янги стратегик ҳамкорлик даври ҳисобланади», деди Ўзбекистон раҳбари.

Бундан аввалроқ президент матбуот котиби ушбу ташриф арафасида ўтказилган брифинг чоғида ташриф давомида 40дан ортиқ ҳужжатлар қабул қилиниши, жумладан, умумий қиймати 8,5 миллиард долларлик савдо-иқтисодий ва инвестициявий битимлар имзоланиши режалаштирилганини маълум қилди.

7info.uz: Хабар ва янгиликларни Telegram`да ҳам кузатиб боринг



ТЕГЛАР: шавкат, мирзиёев, миллиард, долларлик, шартномаларни, имзоладик»,

Тавсия Қиламиз

Кўп Ўқилганлар

7info.uz
Copyright © 2018
«7info.UZ»— Ўзбекистон ва Дунё янгиликлари
Хусусий веб-сайт сифатида расман 2018 йил 12 апрель куни ўз фаолиятини бошлади.
Яндекс.Метрика
Биз ҳақимизда дўстларингизга хабар беринг