Ҳайрли кун, Меҳмон!

Бугун 14-август 11:43

ЖАМИЯТ | ОЛАМ | ШОУ-БИЗНЕС | СПОРТ | ТЕХНОЛОГИЯ | LIFE STYLE

» Hala-Madrid.Uz - "Реал Мадрид" мухлислари сайти
» Миллий Арт жамоасининг концерти
» Қоринни 1 ҳафтада йўқотиш...
» Xikoyalar.Ru - Севимли хикоялар

Одил Аҳмедов, Наргиза Ваҳобхўжаева ва бошқа спортчилар пойтахтда масжид қуради

. Қўшилган вақти: 17.05.2018, 08:17
. Кўрилди: . 1488

Одил Аҳмедов, Наргиза Ваҳобхўжаева ва бошқа спортчилар пойтахтда масжид қуради

Тошкент шаҳар ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари Шуҳрат Турдиқулов раислигида фуқаролар қабули бўлиб ўтганлиги хақида ЎзА нашри хабар бемоқда.

Қабулда спортнинг Турон якка кураши тури бўйича халқаро турнирлар ғолиби Наргиза Ваҳобхўжаева футбол бўйича Миллий терма жамоа аъзоси, истеъдодли футболчи Одил Аҳмедов ва бошқа қатор спортчилар билан биргаликда Тошкент шаҳрида масжид қуриш истаклари борлигини маълум қилди.

Ш.Турдиқулов спортчиларнинг ушбу ташаббусларини қўллаб-қувватлади ва Сергели туманида аҳоли кўпайиб бораётгани ва у ерда ташкил этилаётган янги маҳаллаларда масжидга эҳтиёж борлигини айтди. Наргизага туман ҳокимлигига архитектура қоғозлари билан мурожаат қилиш кераклиги борасида тушунча берди.

Мулоқот давомида Н.Ваҳобхўжаева бошчилигидаги спортчиларнинг пойтахтдаги «Ислом ота», «Хўжа Аламбардор», “Шайх Зайниддин” каби жомеъ масжидлари тозалиги ва ободлигига ҳисса қўшиб келаётгани маълум бўлди. Шунингдек, улар Ҳаж зиёратига кетаётган юртдошларга ҳам кўмаклашиб келаётган экан.

7info.uz: Хабар ва янгиликларни Telegram`да ҳам кузатиб боринг



ТЕГЛАР: аҳмедов, наргиза, ваҳобхўжаева, бошқа, спортчилар, пойтахтда, масжид, қуради,

Тавсия Қиламиз

Кўп Ўқилганлар

7info.uz
Copyright © 2018
«7info.UZ»— Ўзбекистон ва Дунё янгиликлари
Хусусий веб-сайт сифатида расман 2018 йил 12 апрель куни ўз фаолиятини бошлади.
Яндекс.Метрика
Биз ҳақимизда дўстларингизга хабар беринг