Ҳайрли тонг, Меҳмон!

Бугун 17-октябр 08:26

ЖАМИЯТ | ОЛАМ | ШОУ-БИЗНЕС | СПОРТ | ТЕХНОЛОГИЯ | LIFE STYLE

» Сиз хам севасиз ишонасизми...
» Озиш хали бундай бўлмаган

Хоразмда қизини куёвига бермаган қайнотанинг жонига қасд қилинди

. Қўшилган вақти: 17.05.2018, 15:52
. Кўрилди: . 762

Хоразмда қизини куёвига бермаган қайнотанинг жонига қасд қилинди

Эр хотиннинг уриши – дока рўмолнинг қуриши, деган иборани кўп бора эшитганмиз, аммо Боғот туманидаги мазкур эр-хотиннинг уриши бу гал дока рўмол қуришига ўхшамайди шекилли. Чунки, Боғот туманининг Навбаҳор маҳалласида яшовчи, 1985 йилда туғилган Қ.Ш. 2018 йил апрель ойида оилавий келишмовчилик сабабли аразлаб отасининг уйига келиб ўтирган турмуш ўртоғини олиб кетиш учун бир неча бор келганида қайнотасидан рад жавобини олгач, қонунга хилоф равишда орани очиқ қилишга қарор қилади.
Ўз қайнотасидан қасд олишни режалаштирган куёв, уйидан темир сопли болтани олиб, 2018 йил 14 май куни соат 22:30ларда қайнотасининг уйини олдига келиб, уни пойлаб туради, бу пайтда уйига келиб, машинасини гаражга жойлаштирган қайнота тўсатдан бошига тушган болта зарбидан йиқилади.
Ўйламай босма тиконни, тортадурсан жабрини деганларидек, куёвнинг охирини ўйламасдан босган қадами, уни ҳибсхонага, қайнотасини эса шифохонага йўл олишига сабаб бўлди.
Мазкур холат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 25-97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

7info.uz: Хабар ва янгиликларни Telegram`да ҳам кузатиб боринг



ТЕГЛАР: хоразмда, қизини, куёвига, бермаган, қайнотанинг, жонига, қилинди,

Тавсия Қиламиз

Кўп Ўқилганлар

7info.uz
Copyright © 2018
«7info.UZ»— Ўзбекистон ва Дунё янгиликлари
Хусусий веб-сайт сифатида расман 2018 йил 12 апрель куни ўз фаолиятини бошлади.
Яндекс.Метрика
Биз ҳақимизда дўстларингизга хабар беринг