Ҳайрли тун, Меҳмон!

Бугун 19-сентябр 02:33

ЖАМИЯТ | ОЛАМ | ШОУ-БИЗНЕС | СПОРТ | ТЕХНОЛОГИЯ | LIFE STYLE

» Hala-Madrid.Uz - "Реал Мадрид" мухлислари сайти
» Сиз хам севасиз ишонасизми...
» 7 кунда ажойиб соқол ўстириш

Президент Фарғона вилояти ҳокимини «колхоз раиси» деб атади

. Қўшилган вақти: 22.06.2018, 14:42
. Кўрилди: . 765

Президент Фарғона вилояти ҳокимини «колхоз раиси» деб атади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 21 июнь куни тармоқлар ва ҳудудларда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳолати, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ўзлаштириш натижалари таҳлилига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди дея "Zamin.uz" нашр қилмоқда.

Президент Фарғона вилояти ҳокими фаолиятидан норози эканини айтиб ўтди.

«Фарғона вилояти ҳокимидан нима учун норозиман. Унинг ёнига икки одамимни олиб бориб қўйдим. Акмал Ортиқовни, Тешаевни (Иқтисодиёт вазири ўринбосари Акмалхон Жўрахонович Ортиқов вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниевга биринчи ўринбосар, собиқ Қишлоқ хўжалиги вазири Шуҳрат Жўрақулович Тешаев қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосар этиб тайинланди - таҳр.) Кечирасизлару, Фарғона вилояти ҳокими - катта бир колхоз раисидек. Мен бундай одам билан ислоҳот қила олмайман. Қила олмайман.

Мана, Эркин (Сурхондарё вилояти ҳокими Эркин Турдимов) 70 миллион долларлик шартнома тузиб келди. Келгусида бундан ҳам катта шартномалар, 300, 400, 500 миллион долларлик шартномалар керак. Ҳамма вилоят ҳокими шундай ишласа, ўзгариш бўлади.

Шу вақтгача ҳокимлар давлат берган пулни инвестиция деб ўйлашди. Бу инвестиция эмас. Берилган пулнинг ҳам 30 фоизини ўғирлаб келди, шунинг учун ҳозирги аҳволга тушдик», дея президентнинг сўзларини келтирган «Kun.uz» мухбири.

7info.uz: Хабар ва янгиликларни Telegram`да ҳам кузатиб боринг



ТЕГЛАР: президент, фарғона, вилояти, ҳокимини, «колхоз, раиси», атади,

Тавсия Қиламиз

Кўп Ўқилганлар

7info.uz
Copyright © 2018
«7info.UZ»— Ўзбекистон ва Дунё янгиликлари
Хусусий веб-сайт сифатида расман 2018 йил 12 апрель куни ўз фаолиятини бошлади.
Яндекс.Метрика
Биз ҳақимизда дўстларингизга хабар беринг