Ҳайрли тонг, Меҳмон!

Бугун 17-октябр 09:01

ЖАМИЯТ | ОЛАМ | ШОУ-БИЗНЕС | СПОРТ | ТЕХНОЛОГИЯ | LIFE STYLE

» Қизлар йигитингизни сехрлаб олинг...
» Озиш хали бундай бўлмаган

Трамп Брюсселда нега олий даражада кутиб олинмади?

. Қўшилган вақти: 12.07.2018, 21:35
. Кўрилди: . 564

Трамп Брюсселда нега олий даражада кутиб олинмади?

Бельгия пойтахти – Брюсселда НАТОга аъзо мамлакатларнинг раҳбарлари учравушивга келган АҚШ президенти Дональд Трамп олий даражада кутиб олинмади. Бунга сабаб нима?

Айни пайтда хорижий оммавий ахборот воситаларида шунга ўхшаш сарлавҳали мақолалар чоп этилмоқда.

Сабаби оддий – Россияда якунлани бораётган футбол бўйича жаҳон чемпионати.

La Libre нашрининг ёзишича, Дональд Брюсселга келганда, Бельгия терма жамоаси Жаҳон чемпионатини ярим финал баҳсида Францияга қарши майдонга чиқишга ҳозирлик кўраётган эди. Шу боис, мамлакат қироли Филипп ва ташқи ишлар вазири Дидие Рейндерс ўйинни бевосита кузатиш учун Санкт-Петербургда эдилар.

Бельгия бош вазири Шарл Мишель эса ярим финални кўриш учун терма жамоанинг энг иқтидорли футболчиси Эден Азар туғилган қишлоқ – Брен-ле-Контга кетганди.

Дональд Трампни Брюссель аэропортида АҚШнинг Бельгиядаги янги элчиси Рональд Гидвитз, НАТОдаги доимий вакили Кей Бейли Хатчисон кутиб олди.

Хуллас, Дональд Трампнинг бундай “кутиб олиниши” унинг кайфиятини аэропортидаёқ тушириб юборган.

Дарвоқе, Шарль Мишелнинг Эден Азарнинг қишлоғига кетиб қолишига яна бир сабаб кўрсатилмоқда. АҚШ давлат раҳбари саммит бошланмасдан олдин НАТОга аъзо давлатларга мудофаага ҳаражатларни оширишни талаб қилиб мактуб ёзган экан. Табиийки, унинг бу талаби Бельгия бош вазирига ёқмаган.

Маълумот ўрнида, Бельгия терма жамоаси ярим финалда Францияга мағлубиятга учради ва финалга йўлланмани қўлдан бой бериб қўйди.

Манба: http://qalampir.uz/

7info.uz: Хабар ва янгиликларни Telegram`да ҳам кузатиб боринг



ТЕГЛАР: трамп, брюсселда, даражада, кутиб, олинмади?,

Тавсия Қиламиз

Кўп Ўқилганлар

7info.uz
Copyright © 2018
«7info.UZ»— Ўзбекистон ва Дунё янгиликлари
Хусусий веб-сайт сифатида расман 2018 йил 12 апрель куни ўз фаолиятини бошлади.
Яндекс.Метрика
Биз ҳақимизда дўстларингизга хабар беринг