Ҳайрли тун, Меҳмон!

Бугун 19-сентябр 02:35

ЖАМИЯТ | ОЛАМ | ШОУ-БИЗНЕС | СПОРТ | ТЕХНОЛОГИЯ | LIFE STYLE

» Hala-Madrid.Uz - "Реал Мадрид" мухлислари сайти
» Сиз хам севасиз ишонасизми...
» 7 кунда ажойиб соқол ўстириш

Якшанбадан, якшанбагача: Ортда қолган ҳафтанинг энг мудҳиш жиноятлари

. Қўшилган вақти: 12.08.2018, 18:58
. Кўрилди: . 882

Якшанбадан, якшанбагача: Ортда қолган ҳафтанинг энг мудҳиш жиноятлари

Ўзбекистонда яна бир ҳафта якунига етди. Шу ўтган ҳафта давомида Ўзбекистонда содир бўлган икки нохуш воқеа нафақат ўзбек халқи ҳатто, хорижликларнинг қизиқишига сабаб бўлди.

Булардан биринчиси жорий йил 4 август куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси бошлиғи, подполковник Дилшод Акрамовнинг ўз иш кабинетида ўлдириб кетилиши бўлди.

39 ёшли Дилшод Акромов бегона томонидан ўлдирилмади. Акромов қотиллигида Тошкент шаҳар ИИББ ҲПБ катта инспектори Р.Абдуллаев гумон қилиниб, ҳибсга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “ж” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ушбу жиноят иши юзасидан дастлабки тергов Бош прокуратура “Ўта оғир жиноятларни тергов қилиш” бошқармаси томонидан олиб борилмоқда.

Ҳафта охирига яқин Ўзбекистон халқи орасида катта баҳс-мунозарага сабаб бўлган яна бир воқеа юз берди.

Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги “Aurum898” клубида эркин курашчи, халқаро тоифадаги спорт устаси Жамшид Кенжаев пичоқланди. Уни ўнга яқин клуб қўриқчилари уриб, калтаклаб, пичоқладилар.

Жамшид Кенжаев бир нечта жойига берилган пичоқ зарбалари билан 7-сонли шифохонага олиб борилган, кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан вафот этган.

Бош прокуратура мазкур ҳолат юзасидан Ш.Қиличовга ЖКнинг 25-, 97-моддаси 1-қисми билан жиноий иш очилган.

Шунингдек, С.Комолиддинов, Ж.Ёрқулов ва А.Ҳамраевлар ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми “в” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда гумон қилиниб, ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган. Уларга нисбатан жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман суди томонидан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари Тошкент шаҳар прокуратураси ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими томонидан олиб борилмоқда.

7info.uz: Хабар ва янгиликларни Telegram`да ҳам кузатиб боринг



ТЕГЛАР: якшанбадан, якшанбагача, ортда, қолган, ҳафтанинг, мудҳиш, жиноятлари,

Тавсия Қиламиз

Кўп Ўқилганлар

7info.uz
Copyright © 2018
«7info.UZ»— Ўзбекистон ва Дунё янгиликлари
Хусусий веб-сайт сифатида расман 2018 йил 12 апрель куни ўз фаолиятини бошлади.
Яндекс.Метрика
Биз ҳақимизда дўстларингизга хабар беринг