Ҳайрли кун, Меҳмон!

Бугун 18-ноябр 13:03

ЖАМИЯТ | ОЛАМ | ШОУ-БИЗНЕС | СПОРТ | ТЕХНОЛОГИЯ | LIFE STYLE

» Сиз хам севасиз ишонасизми...
» 7 кунда ажойиб соқол ўстириш
» Бизни Телеграм каналимизга қўшилинг

ИИББ “Qalampir.uz” огоҳлантирган безорилик бўйича текширув бошлади

. Қўшилган вақти: 13.08.2018, 15:57
. Кўрилди: . 1023

ИИББ “Qalampir.uz” огоҳлантирган безорилик бўйича текширув бошлади

Кеча, 12 август куни “Qalampir.uz”нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси орқали Тошкентда рўй берган яна бир безорилик ҳақида хабар бериб, видеони илова қилган эдик.

Видеода Тошкент кўчаларида, икки кишига зўравонлик кўрсатилиб, автомобилга мажбуран ўтқазиб, олиб кетилаётгани тасвирланган. Видео иштирокчиларидан бирининг қўлида эса ўткир тиғли совуқ қурол бор эди. Бу қурол асосан тарихий сериаллардаги суворийларнинг қиличларини эслатади.


Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси “Qalampir.uz”нинг ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифасида тарқатилган ушбу видео юзасидан текширув ишлари бошланганини маълум қилди.

Тошкент шаҳар ИИББдан маълум қилишларича, ҳодиса иштирокчиларининг шахси аниқланмоқда. Маълумотларга кўра жабрланганлар йўқ.

Манба: Qalampir.uz

7info.uz: Хабар ва янгиликларни Telegram`да ҳам кузатиб боринг



ТЕГЛАР: qalampiruz, огоҳлантирган, безорилик, бўйича, текширув, бошлади,

Тавсия Қиламиз

Кўп Ўқилганлар

7info.uz
Copyright © 2018
«7info.UZ»— Ўзбекистон ва Дунё янгиликлари
Хусусий веб-сайт сифатида расман 2018 йил 12 апрель куни ўз фаолиятини бошлади.
Яндекс.Метрика
Биз ҳақимизда дўстларингизга хабар беринг