Ҳайрли тонг, Меҳмон!

Бугун 17-октябр 08:14

ЖАМИЯТ | ОЛАМ | ШОУ-БИЗНЕС | СПОРТ | ТЕХНОЛОГИЯ | LIFE STYLE

» Қизлар йигитингизни сехрлаб олинг...
» 7 кунда ажойиб соқол ўстириш

Манзура ўтмаган клипини, сипо бўлиб ўтказди

. Қўшилган вақти: 11.09.2018, 05:54
. Кўрилди: . 522

Манзура ўтмаган клипини, сипо бўлиб ўтказди

“Ўзбекконцерт” давлат муассасаси қошидаги қўшиқлар ва уларга ишланган видеоклиплар савиясини баҳолаш Бадиий Кенгашининг навбатдаги йиғилишидан "Ниҳол" мукофоти совриндори Манзура Йўлдошеванинг "Севиб адашдим" номли қўшиғига ишланган видеоклипи ўтмаган эди.

Кенгаш Манзура ижро этган “Севиб адашдим” қўшиғининг клипдаги айрим тасвирларини тўғрилаш кераклиги тушунтирилиб, ушбу клипни эфирга узатишни рад этганди.

Манзура ҳам анойи эмас. Хонанда клипдаги айнан "Ўзбекконцерт"дагиларга ёқмаган кадрларни қўлига ток қайчини олиб қиймалади, айб тополмайдиган қилиб, қайта кенгашга топширди. Маълум қилишларича, клип биринчи кўришдаёқ маъқулланган. Эфирга бериш учун яшил картани қўлга киритган.

Клипни ўтказмаганлар четда қолиб, Манзура “Qalampir.uz”га видеомурожаат йўллади. Гўё унинг клипи бадиий кенгашдан ўтмаганига биз айбдордек. Хонанда кинояларга бой мурожаат билан чиқиш қилади видеода.

Унга кўра, "Севиб адашдим" номли қўшиққа ишланган клип тез кунда республика телеканаллари орқали намойиш этилади.



7info.uz: Хабар ва янгиликларни Telegram`да ҳам кузатиб боринг



ТЕГЛАР: манзура, ўтмаган, клипини, бўлиб, ўтказди,

Тавсия Қиламиз

Кўп Ўқилганлар

7info.uz
Copyright © 2018
«7info.UZ»— Ўзбекистон ва Дунё янгиликлари
Хусусий веб-сайт сифатида расман 2018 йил 12 апрель куни ўз фаолиятини бошлади.
Яндекс.Метрика
Биз ҳақимизда дўстларингизга хабар беринг