Ҳайрли тун, Меҳмон!

Бугун 16-феврал 02:27

ЖАМИЯТ | ОЛАМ | ШОУ-БИЗНЕС | СПОРТ | ТЕХНОЛОГИЯ | LIFE STYLE

» UzFIFA.NET - Футбол Янгиликлари
» Шахло Ахмедованинг Телеграми
» Бизнинг Телеграм каналимиз

Россия президенти Владимир Путин уйланяпти. Келин ким?

. Қўшилган вақти: 19.01.2019, 17:45
. Кўрилди: . 675


Россия президенти Владимир Путин уйланяпти. Келин ким?


Россия Федерацияси президенти Владимир Путин яна бир бор оила қурмоқчи. Кремлда Путиннинг тўйи яширин маросимда ўтказиб юборилиши ҳақида кинояли гаплар пайдо бўлди. Бу ҳақда Qalampir.uz хабар берди.

66 ёшли Россия етакчиси ўтган йилнинг декабрь ойида узоқ муддатдан кейин яна оила қуришини маълум қилганди.
“Батартиб одамлар каби қачондир мен ҳам уйланаман”, деганди Путин ўзига берилган саволга жавобан.

Президентнинг расмий вакили Путин яна уйланиши мумкинлигига шаъма қилган. Дмитрий Песковнинг сўзларига кўра, Путиннинг оилавий ҳолати унинг президентлик мажбуриятига таъсир қилмайди. Песков қўшимча қилиб, президентнинг шахсий ҳаётига аралашиш ҳуқуқига эга эмаслигини билдирган.
“Путин бу ҳақда ўйлайди деб айтолмайман, қолаверса, бу ҳақда сўраш ҳуқуқим ҳам йўқ”, деган Песков.

Узоқ йиллар давомида кўпгина ажойиб аёллар Путин билан боғланган. Жумладан, Олимпия ўйинларининг олтин медали соҳиби гимнаст Алина Кабаева. Уларнинг алоқалари шу даражага етганки, Кабаева ва Путиннинг фарзанди бор деган гаплар юради.

Шунингдек, Путин Руперт Мёрдокнинг собиқ рафиқаси медиа-магнат Венди Денг билан ҳам дон олишиб юргани ҳақида миш-мишлар юради. Аммо Венди Денг доим уларни рад қилиб келган.

Ҳозирда Москва медиакомпаниясининг раҳбари бўлган Кабаева хоним Путин уйланадиган аёл сифатида кўрилмоқда.

Маълумот учун, Владимир Путин биринчи марта Людмила Путинага уйланган. Улар 1983 йилда турмуш қурган ва 2014 йилда ажрашиб кетган. Уларнинг икки нафари қизи бор: Екатерина ва Мария.




Манба: Zamin.uz

Тавсия Қиламиз

Copyright © 2018-2019
«7info.UZ»— Ўзбекистон ва Дунё янгиликлари
Хусусий веб-сайт сифатида расман 2018 йил 1-май куни ўз фаолиятини бошлади.
Яндекс.Метрика