Ҳайрли кеч, Меҳмон!

Бугун 17-ноябр 18:34

ЖАМИЯТ | ОЛАМ | ШОУ-БИЗНЕС | СПОРТ | ТЕХНОЛОГИЯ | LIFE STYLE

» Бизнинг Телеграм каналимиз
» Шахло Ахмедованинг Телеграми

Ишқий муносабат акс этган кадрлар билан қўрқитиб, "Матиз" олмоқчи бўлган "шантаж"чи қўлга олинди

. Қўшилган вақти: 05.02.2019, 22:15
. Кўрилди: . 720


Ишқий муносабат акс этган кадрлар билан қўрқитиб, "Матиз" олмоқчи бўлган "шантаж"чи қўлга олинди


Бухоролик фермер ва унинг ишчиси Навоий шаҳрида Муҳайё (исми ўзгартирилди) билан ”танишишади”. Кейин эса қайта “танишишади” ва яна...

Қисқача айтганда, гарчи бу танишлари безор бўлса ҳам аёл уларнинг фермер хўжалигига ойма-ой бориб турар, еб-ичиши ҳамда кийинишига пул бериб турмаса, “танишув”лар акс этган видеотасвирларни интернетга жойлаштириб, оиласи ва маҳалласи олдида шармандасини чиқаришини айтиб қўрқитарди.

Шу йўл билан Муҳайё ижарада турган уйини таъмирлатиб, “олтин балиқча” фермерлардан бир дона телевизор ундирди. Табиийки, ойма-ой тўлаб борилган ижара пуллари бунинг ичига кирмайди.

Навбатдаги ташрифлардан бирида Муҳайё Саттор (исми ўзгартирилди) исмли қариндоши билан келади. Буни қарангки, келишдан кўзланган мақсад унинг кўнгли автомашиналик бўлишни тусаётгани экан. Саттор топган “Матиз”нинг пулини тўлаб беришса, “тинч” қўйишини айтади.

27 миллион сўмлик дастлабки тўловни амалга оширган “олтин балиқча” фермерлар, қолган 20 миллион сўмни бир ой ичида тўлаш шартига рози бўлиб, ўз ёғларига ўзлари қовурилиб қолаверадилар.

— Асли Бухоро вилоятининг Бухоро туманилик фермерларнинг вилоят ИИБ бошлиғига қилган мурожаати асосида бошқармамизнинг Коррупция ва иқтисодий жиноятчиликка қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан тезкор тадбирлар ўтказилди, — дейди вилоят ИИБ матбуот хизмати раҳбари Ўктам Усмонов. — Тадбирда юқорида исмлари ўзгартирилган ҳолда келтирилган фуқаролар видеотасвирларни интернетга чиқармаслик, фермерлик фаолиятига аралашмаслик шарти эвазига талаб қилган “Матиз” автомашинаси учун 47 миллион сўмлик тўловнинг қолган 20 миллион сўмини олаётган пайтларида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Айни кунларда мазкур ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар юзасидан терговолди ҳаракатлари олиб борилмоқда, дея хабар қилмоқда "Халқ сўзи online".






Манба: Zamin.uz

Тавсия Қиламиз

Copyright © 2019
«7info.UZ»— Ўзбекистон ва Дунё янгиликлари
Хусусий веб-сайт сифатида расман 2019 йил 1-январь куни ўз фаолиятини бошлади.
Яндекс.Метрика