Ҳайрли тонг, Меҳмон!

Бугун 22-август 08:35

ЖАМИЯТ | ОЛАМ | ШОУ-БИЗНЕС | СПОРТ | ТЕХНОЛОГИЯ | LIFE STYLE

» Бизнинг Телеграм каналимиз
» Шахло Ахмедованинг Телеграми

GM Uzbekistan 2019 йил охирида Cobalt ишлаб чиқаришни тўхтатади

. Қўшилган вақти: 05.02.2019, 22:40
. Кўрилди: . 411


GM Uzbekistan 2019 йил охирида Cobalt ишлаб чиқаришни тўхтатади


Бугун, 5 февраль куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида «Автомобиль саноати: кечаги кун ва истиқболлар» мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди. Ушбу матбуот анжуманида «Ўзавтосаноат» АЖ вакиллари тизимдаги янгиликлар ҳақида маълумот берди, деб хабар берди «Дарё» нашри.

«Ўзавтосаноат» АЖ 2019 йилдан бошлаб янгиланган Cobalt автомобилини ишлаб чиқаришни режалаштирган эди. Бироқ компания ушбу қароридан воз кечди. Бу ҳақда «Ўзавтосаноат» АЖ раиси ўринбосари Азиз Шукуров маълум қилди.

«Янги Cobalt унчалик ҳам янги эмас. GM’нинг ўзида, Бразилияда ушбу лойиҳа 2016 йилда амалга оширилган эди. Ўзбекистонда жорий йилнинг охирида Cobalt ишлаб чиқариш тўхтатилади. Биз эски автомобиль моделларини ишлаб чиқариш тўғри эмас, деган хулосага келдик. Шундай қилиб, янгиланган Cobalt ишлаб чиқариш бўйича режамизни бекор қиламиз», — дейди Азиз Шукуров.


Фото: «Дарё»/Азиз Шукуров

Азиз Шукуровнинг айтишича, «Ўзавтосаноат» ишлаб чиқарилиши тўхтатилган Captiva автомобили ўрнига икки турдаги кроссовер ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.

«Биз янги палтформани ўзлаштирамиз. Captiva ишлаб чиқаришни тўхтатдик. Унинг ўрнига 2019 йилнинг учинчи чорагида икки турдаги янги автомобиль ишлаб чиқара бошлаймиз. Бундан ташқари, биз моделлар қаторини янгилаш борасида ҳам музокаралар олиб бормоқдамиз», — дейди «Ўзавтосаноат» раиси ўринбосари.

Азиз Шукуров, шунингдек, «Ўзавтосаноат» АЖ янги инвестицион лойиҳаларни амалиётга татбиқ этишни режалаштираётганини ҳам маълум қилди.

«Авваллари биз GMнинг ишлаб чиқарилган моделларини Ўзбекистонга олиб келиб, йиғардик. Бизнинг моделлар қаторимиз ўрта ҳисобда 9—10 йил ишлаб чиқариларди. Бу жуда катта муддат. Ҳозирда эса моделлар ҳар 3—5 йилда ўзгаряпти. Шунинг учун биз GM’даги ҳамкорларимиз билан келишиб олдик: Янги инвестицион лойиҳаларни татбиқ этамиз. Келгуси уч йил давомида эса Асака заводидаги моделлар қаторини янгилаймиз», — дейди Азиз Шукуров.






Манба: Zamin.uz

Тавсия Қиламиз

Copyright © 2019
«7info.UZ»— Ўзбекистон ва Дунё янгиликлари
Хусусий веб-сайт сифатида расман 2019 йил 1-январь куни ўз фаолиятини бошлади.
Яндекс.Метрика